Италияда фирибгарлар сунъий интеллект ёрдамида мудофаа вазири овозини ҳосил қилиб, тадбиркорларни чув туширди
Улар мамлакатдаги йирик бизнесменларга Эрон ва Сурияда гаровга олинган италияликларни озод этиш учун пул кераклигини айтишган. Қурбонлардан бири фирибгарларга камида 1 млн евро ўтказиб берган.

Фото: AP
Фирибгарлар сунъий интеллект технологиясидан фойдаланган ҳолда Италия мудофаа вазири Гвидо Крозеттонинг овозини ҳосил қилиб, пул ундиришга уринди, деб хабар беради La Repubblica.
Қайд этилишича, жиноятчилар Крозетто ва вазирликнинг бошқа ходимлари номидан италиялик тадбиркорларга қўнғироқ қилиб, уларни чет эл банкларидаги ҳисобрақамларга пул ўтказишга кўндирмоқчи бўлган. Улар пул Сурия ва Эронда гаровда сақланаётган италияликларни чиқариб олиш учун кераклигини айтишган.
Фирибгарлар дипфейклардан ташқари Мудофаа вазирлигиникига ўхшаш рақамлардан қўнғироқ ҳам қилган. Италия ОАВга кўра, моделер Жоржо Армани, Prada модалар уйи директорлар кенгаши раҳбари Патрицио Бертелли, Pirelli шиналар ишлаб чиқарувчиси топ-менежери Марко Тронкетти Провере, шунингдек, «Интер» футбол клубининг собиқ эгаси миллиардер Массимо Мораттига шу каби қўнғироқлар бўлган.
Financial Times маълумотларига кўра, қурбонлардан камида бир нафари фирибгарларга 1 миллион евро ўтказиб берган. Италия ОАВга кўра, фирибгарлар январ ойида Эрон қамоқхонасидан журналист Чечилия Сала озод этилгани ва бу барча жойда овоза бўлганидан фойдаланган.
Фирибгарлар одамларнинг овози ва тасвирини пайдо қилишда кўпинча дипфейклардан фойдаланмоқда. Sumsub компанияси ҳисоб-китобларига кўра, фирибгарлар томонидан 2023 йилда бу каби технологиядан фойдаланиш 700 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

16:09 / 11.06.2025
Президент EТТБ, БАА ва Ломбардия билан ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди

22:21 / 09.06.2025
Италиялик эркак бир йил давомида иш жойидан салкам 2 кило олтин ўғирлади

20:32 / 06.06.2025
Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди

20:29 / 02.06.2025