Жаҳон | 22:34 / 10.02.2025
2435
2 дақиқада ўқилади

Хитой астероид таҳдиди туфайли планетар мудофаа жамоасини тузади

ХХР мудофаа агентлиги 2024 YR4 астероидининг Ер билан тўқнашиш хавфи сабаб планетар мудофаа соҳасидаги тадқиқотларини кенгайтирмоқда.

Фото: Shutterstock

Хитой мудофаа агентлиги 2024 YR4 астероидининг 2032 йилда Ер билан тўқнашиш хавфи ошиб бораётгани фонида космик тадқиқотчиларни тўплашни бошлади, деб хабар беради SCMP.

Европа космик агентлиги (EKA) астероиднинг Ер билан тўқнашиш эҳтимолини 2,2 фоизгача янгилади, натижада у агентликнинг таҳдидлар рўйхатидаги асосий объектга айланди.

Ўлчами 40-90 метр атрофида бўлган астероид 2024 йилнинг декабрида Ҳарвард университети Астрономия институти томонидан аниқланган эди. Ушбу кашфиёт Ер атрофидаги объектларнинг глобал мониторинг механизмини фаоллаштириб юборди.

Потенциал таҳдидга жавобан Хитой планетар мудофаа соҳасидаги тадқиқотларини кенгайтирмоқда ва тўқнашувларнинг олдини олиш бўйича чораларни ишлаб чиқяпти.

Маълумот учун, ушбу астероид ҳозир Ердан тахминан 43 миллион километр узоқликда. NASA ҳисоб-китобларига кўра, 2032 йилда у 106 минг километр масофага — Ойгача бўлган масофанинг учдан бир қисмига яқинлашади. Бироқ ҳисоб-китоблардаги ноаниқликлар туфайли, траекториянинг тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келиши эҳтимоли бор.

Агар астероид атмосферага кирса, у 1908 йилдаги Тунгуска метеоритига ўхшаш кучли ҳаво портлашига олиб келиши мумкин. Шунда зарба тўлқини 2 минг квадрат километрдан ортиқ майдондаги ўрмонларни вайрон қилган эди. Агар 2024 YR4 зичроқ ва темирга бой бўлса, у ер юзасида улкан кратерни қолдириши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди