АҚШ Марк Фогел эвазига россиялик Александр Винникни озод қилади
Винник 2017 йилда АҚШ сўрови билан Грецияда ҳибсга олинган. Америка ҳукумати Винникни BTC-e криптовалюта биржаси орқали салкам 4 тлрд доллар пулни ювишда айблаган.

Александр Винник / Фото: Reuters
Америка расмийлари томонидан пул ювишда айбланиб, ҳибсга олинган россиялик Александр Винник АҚШ ва Россия ўртасидаги маҳбуслар алмашинуви доирасида озод этилади. Бу ҳақда ABC News Доналд Трамп маъмурияти вакилига таяниб хабар берди.
Куни кеча гиёҳванд моддалар контрабандаси учун Россияда 14 йилга қамалган собиқ дипломат Марк Фогел АҚШга қайтарилган эди. Винник айнан қачон ватанига жўнатилиши ҳозирча номаълум.

РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 12 феврал куни бўлиб ўтган брифингда Москва ва Вашингтон маҳбуслар алмашинувини ўтказаётганини тасдиқлаган.
Александр Винник 2017 йилда АҚШ сўрови билан Грецияда ҳибсга олинган. Америка ҳукумати Винникни BTC-e криптовалюта биржаси орқали салкам 4 миллиард доллар пулни ювишда айблаган. Россия фуқароси 50 йилгача озодликдан маҳрум этилиши айтилган эди. Винникнинг экстрадициясини, шунингдек, Франция ва Россия ҳам талаб қилган.
2020 йил январда ўзининг Россияга топширилишини сўраган Винник Францияга экстрадиция қилинганди. Мазкур мамлакатда у зарарли дастурий таъминотни яратганлик иши бўйича айбдор деб топилган ва беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. 2022 йил августда Винник Грецияга қайтарилган, сўнг АҚШга экстрадиция қилинган. 2024 йил майда Винник Америка прокуратураси билан келишувга эришгани ва ўз айбига иқрор бўлгани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Океанда пластикни «ейишга» қодир замбуруғлар топилди
Фан-техника | 01:40
-
Биотехнологик стартап 10 минг йил олдин қирилиб кетган даҳшатли бўриларни «қайта яратди»
Фан-техника | 01:09
-
АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 23:47 / 07.04.2025
-
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Жамият | 23:03 / 07.04.2025
Мавзуга оид

23:47 / 07.04.2025
АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

21:50 / 07.04.2025
Apple бож жорий қилинишидан олдин АҚШга бешта самолётда iPhone келтирди

21:43 / 07.04.2025
АҚШда 14 ёшли ўсмир юрак касалликларини саноқли сонияларда аниқлашга қодир иловани ишлаб чиқди

21:11 / 07.04.2025