Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пиёдани уриб, қочиб кетган» — Наманганда қора Gentraʼларга текширув бошланди
11 феврал куни Наманган шаҳрида давлат рақамисиз бўлган қора Gentra русумли автомобил пиёдани уриб қочиб кетган. ЙҲХХ матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, натижада пиёда вафот этган, айни пайтда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида «барча қора Gentraʼлар жарима майдонига олиб кирилмоқда», деган сарлавҳа билан видеолар тарқалди. Шунингдек, хабарларда Андижон ва Фарғона вилоятларидан Наманганга борган қора Gentraʼлар ҳам ушланиб, текшириш учун жарима майдонига олиб кирилмоқда экан.
Видеода юзлаб қора машиналар тўпланиб турганини кўриш мумкин.
ЙҲХХ матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам 11 феврал куни Наманган шаҳрида давлат рақамисиз бўлган қора Gentra русумли автомобил пиёдани уриб қочиб кетган. Натижада пиёда вафот этган. Айни пайтда Gentra ва унинг ҳайдовчисини қидирув ишлари борилмоқда.
Мавзуга оид
15:39 / 09.07.2026
“30 ёшдан ошган” машиналар эгаларидан экологик компенсация ундириш ғоясидан воз кечилди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
09:35 / 04.07.2026