Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон Сурияга нисбатан санкцияларни юмшатишга тайёрланмоқда
Шу билан бирга, Башар Асаднинг ағдарилган ҳукумати аъзоларига нисбатан чекловлар ўз кучида қолади.
Фото: AFP
Буюк Британия ҳукумати Сурияда ҳокимият алмашгани сабаб ушбу мамлакатга нисбатан санкциялар режимини юмшатади. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўринбосари Стивен Даути маълум қилди. Дипломатнинг сўзларига кўра, ўзгаришлар энергетика, транспорт ва молия соҳалари билан бир қаторда гуманитар соҳага ҳам таъсир қилади.
«Яқин ойларда ҳукумат Сурияга нисбатан санкциялари режимини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни таклиф этади», — дейилади Буюк Британия ҳукуматининг сайтига жойлаштирилган расмий хабарда.
«Биз Сурия халқига ўз мамлакатини қайта тиклаши, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашида кўмаклашиш мақсадида ушбу ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз», — дейди Даути. Унинг сўзларига кўра, энергетика, транспорт ва молиявий секторда қўлланган санкцияларни юмшатиш кўзда тутилмоқда. Ҳукумат, шунингдек, гуманитар таъминот тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқмоқчи.
Ташқи сиёсий идоранинг қайд этишича, Башар Асаднинг ағдарилган ҳукумати аъзоларига нисбатан чекловлар ўз кучида қолади. «Собиқ режим вакилларига нисбатан жорий этилган активларнинг музлатилиши ва сафарларига тақиқлар кучда қолиши таъминлаймиз», — дейди Британия ТИВ.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Суриянинг қайта тикланишига ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамият ундан санкцияларни олиб ташлаши кераклигини маълум қилганди. «Олдинги режимга қарши жорий этилган санкциялар имкон қадар тезроқ олиб ташланиши керак», — деган Фидан Суриянинг янги раҳбари Аҳмад ал-Шаръа билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Мавзуга оид
19:41 / 17.12.2025
«У энди Путинга керак эмас». The Guardian Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти ҳақида ёзди
18:29 / 17.12.2025
Аҳмад ал Аҳмад — Австралиянинг суриялик қаҳрамони
08:51 / 17.12.2025
Трамп Сурия ва бошқа давлатлар фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади
00:00 / 15.12.2025