Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди
Уларнинг ота-оналари Россия ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Фото: dunyo.info
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган тўрт нафар вояга етмаган бола ватанга қайтарилди.
Қайд этилишича, улар ота-онаси билан Россияга борган. Аммо болаларнинг ота-оналари Россия ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилиш учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Вояга етмаган тўрт нафар бола яқин танишлари билан қолган.
«Ўзбекистонлик дипломатлар зудлик билан вояга етмаган ҳамюртларимизнинг манзилини аниқлади. Шунингдек, уларнинг ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилди», — дейилади хабарда.
Бундан олдин Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Туркияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Россияда қийин аҳволда қолган 3 нафар бола 11 феврал куни Ўзбекистонга олиб келинган эди.
Мавзуга оид

18:55
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

16:33
Россия қамоқхонасида туннель қазиб қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди

16:28
Кремль Путин-Зеленский учрашуви қачон ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди

15:15