Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳудудий ён бериши ва армиясини қисқартириши керак — Келлогг
Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг сўзларига кўра, Россия ҳам, Украина ҳам музокараларда «ён бериши» шарт.
Фото: Getty Images
Россия ҳудудий ён бериши, шунингдек, қуролли кучларини қисқартириши ва келажакда улардан фойдаланишдан воз кечиши керак, деди АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг.
Унинг сўзларига кўра, Британия, Полша ва Украина ТИВ раҳбарлари билан учрашув чоғида Украина ҳам «баъзи нарсаларда ён бериши» мумкин. Бундан ташқари, Келлогг Россияга қарши жорий этилган санкциялар ҳозир қанчалик самарали эканини ҳам баҳолади.
«Улар 10 баллик тизим бўйича 6 балл даражасида. Лекин уларнинг амалга оширилиши 3 балл даражасида. Иқтисодиётга зарба берадиган санкциялар керак. Биз буни Эрон билан ўтмишда қилганмиз, биз бу мамлакатни чиндан ҳам синдирган санкцияларни қўйганмиз», деб таъкидлади у.
Бундан ташқари, Келлогг Украинадаги уруш қачон тугашини тахмин қилди. «Президент Трамп ўз лавозимини 30 кундан камроқ вақт давомида эгаллаб турибди ва биз сўнгги 30 кун ичида охирги маъмурият уч йил ичида эришганидан кўра кўпроқ муваффақиятга эришдик», деди у.
Мавзуга оид
08:17
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
23:05 / 19.03.2026
АҚШ Америка визаси учун 15 минг долларлик гаров дастурини кенгайтирди
22:36 / 19.03.2026
Эрон уруш бошланганидан бери биринчи марта Американинг F-35 қирувчи самолётига зарба берди
15:44 / 19.03.2026