Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келлог АҚШ Россиянинг Эрон, Хитой ва КХДР билан иттифоқини бузмоқчи эканини маълум қилди
Трампнинг махсус вакилига кўра, бир неча йил олдин бундай иттифоқлар бўлмаган ва Қўшма Штатлар уларни бузиш устида иш олиб бормоқда.
Фото: Global Look Press
АҚШ Россиянинг Эрон, Хитой ва КХДР билан «иттифоқини бузмоқчи». Бу ҳақда Америка президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог Мюнхендаги конференция вақтида маълум қилди, деб хабар беради CNN.
Келлогнинг таъкидлашича, бир неча йил олдин бу каби иттифоқлар бўлмаган. «Қўшма Штатлар Россиянинг иттифоқларини бузиш устида иш олиб боради», — дейди у.
АҚШ бундай иттифоқларни бузиш орқали Россия президенти Владимир Путинни ўзи учун «ноқулай» ҳаракатларни қилишга мажбурлаш умидида.
Эрон ва Россия январ ўрталарида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Унга кўра, «томонлардан бири агрессияга учраса, бошқа томон ҳарбий ёрдам кўрсатиши керак бўлади».
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва Хитой етакчиси Си Жинпинг икки томонлама ҳамкорликни фаол ривожлантириш масалалари ҳақида келишиб олган. ХХР етакчиси икки мамлакат муносабатларини «эталон» деб атаган. Путин эса Хитой билан муносабатларини дунёдаги асосий барқарорлаштирувчи омиллардан бири дея таъкидлаган.
4 декабрда Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик шартномаси кучга кирди. Томонлар уни июн ойида имзолаган эди, шартнома муддатсиз даврга тузилган. Ҳужжатда мудофаа, иқтисодиёт, илм-фан ва энергетика ҳамкорлиги, шунингдек, ўзаро ҳарбий ёрдам кўрсатиш масалалари кўзда тутилган.
Мавзуга оид
23:29 / 04.02.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилса, нима бўлади?
23:24 / 04.02.2026
Трампга суиқасд қилишда айбланган шахс умрбод қамоқ жазосини олди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
21:14 / 04.02.2026