Meta бутун сайёра бўйлаб сувости интернет кабелини тортади
Мазкур лойиҳа 10 млрд долларга баҳоланмоқда. Waterworth лойиҳаси АҚШ, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Бразилия ва бошқа минтақаларни ўзаро боғлашга хизмат қилади.

Фото: Getty images
Meta компанияси бутун дунё бўйлаб 50 минг километрли сувости кабелини тортиш режаси ҳақида эълон қилди, деб хабар беради BBC.
Технологик гигантнинг маълум қилишича, Waterworth лойиҳаси АҚШ, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Бразилия ва бошқа минтақаларни ўзаро боғлайди. У тарихдаги энг узун сувости кабели бўлиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Meta ижтимоий тармоқлардан ташқари, сунъий интеллект (СИ) ва уни қўллаб-қувватловчи инфратузилмалар соҳасидаги иштирокини ҳам кенгайтиришга уринмоқда. Компанияга кўра, унинг янги кабели бешта қитъани бир-бири билан боғлайди ва СИ соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантиришга ёрдам беради.
«Лойиҳа иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради, рақамли технологияларни ёйишга кўмаклашади ва ушбу минтақалардаги технологик ривожланиш имкониятларини очади», — дейилади корпорация хабарида.
Мазкур лойиҳа ҳақида ўтган йилнинг декабрида маълум бўлганди. Ўшанда компания режасини амалга ошириш учун 10 миллирад доллар инвестиция талаб этилиши тахмин қилинганди.
Meta интернет кабелларини тортиш бўйича бошқа лойиҳаларда, жумладан, Echo и Bifrost, Havhingsten, Amite и Anjana’да ҳам иштирок этиб келади. Бундан ташқари, компания айни вақтда дунёдаги энг узун кабел тизими — 2Africa’нинг асосий эгаси ҳисобланади. Январ ойида Meta Тайван ва АҚШни боғлаб турувчи ORCA интернет кабелини тортиши тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Миср Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширади
Ўзбекистон | 14:05
-
Ўзбекистон ва Венгрия қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 13:59
-
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
Жаҳон | 13:12
-
Каллас: Путин Зеленский билан учрашишга журъат эта олмайди
Жаҳон | 13:10
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади

16:39 / 12.04.2025
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади

22:38 / 30.01.2025