Трамп Зеленскийни «сайловсиз диктатор» деб атади
АҚШ президенти Украина раҳбари рейтинги бўйича баҳсни давом эттирди.

Фото: Reuters
Президент Доналд Трамп ўзига тегишли «Truth» ижтимоий тармоғида АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш учун 350 миллиард доллар, Европа эса 150 миллиард доллар сарфлаганини ёзди.
«Нисбатан муваффақиятли комедиячи» Володимир Зеленский Қўшма Штатларни ғалаба қозониб бўлмайдиган ва ҳеч қачон бошланмаслиги керак бўлган урушга кириши учун 350 миллиард доллар сарфлашга ишонтирди», деб ёзди АҚШ президенти.
Доналд Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Европадан 200 миллиард доллар кўпроқ сарфлаган ва Европанинг пуллари «кафолатланган», Қўшма Штатлар эса бунинг эвазига ҳеч нарса олмайди. Шунингдек, Украина президенти Володимир Зеленский бу пулларнинг ярми «йўқолганини» тан олганини айтди.
«У [Зеленский] сайловни ўтказишдан бош тортяпти, Украинадаги сўровларда унинг рейтинги жуда паст ва унинг қўлидан келадиган ягона нарса – Байденни худди «скрипка каби чалиш» эди. Сайловсиз диктатор, Зеленский тезроқ ҳаракат қилгани маъқул, акс ҳолда мамлакатидан ажралади», деб ёзди Трамп.
Трампнинг қўшимча қилишича, ўзи ва жамоаси «Россия билан муваффақиятли музокаралар олиб бормоқда».
«Байден ҳатто [музокаралар олиб боришга] уринмади, Европа тинчликка эриша олмади. Зеленский эса эҳтимол пул оқими давом этишини истаяпти. Мен Украинани яхши кўраман, лекин Зеленский эплолмади, унинг мамлакати вайрон бўлди, МИЛЛИОНЛАР беҳуда ҳалок бўлди – ва бу давом этмоқда...» деб хулоса қилди Трамп.
Бир кун аввал Трамп журналистларга Зеленскийнинг ишонч рейтинги 4 фоизни ташкил этиши, бу сўров натижаларига тубдан зид эканини айтди. Украина президенти бу дезинформацияни «Россиядан келган» деб атади. Зеленский Трамп «дезинформация маконида» яшаяпти, деган хулосага келди.
4-9 февраль кунлари Киев халқаро социология институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, сўралган украиналикларнинг 57 фоизи унга ишонч билдиради, 37 фоизи эса унинг сиёсатини маъқулламайди.
Зеленский сўзларига кўра, уруш Украинага 320 миллиард долларга тушди, унинг 200 миллиард доллари АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан берилган: «Умумий ҳисобда АҚШ бизга 60 миллиард доллар берди, биз яна қўшимча равишда 31,5 миллиард доллар олдик», деди Украина президенти.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яқин 75 йил ичида денгиз сатҳи уч метрга кўтарилиши мумкин — олимлар
Фан-техника | 00:12
-
ЕИ давлатлари «Озодлик радиоси» учун муқобил молиялаштириш манбаларини қидиради
Жаҳон | 23:38 / 18.03.2025
-
Путин Украина энергетика объектларига 30 кун зарба бермасликни қўллаб-қувватлади ва «ҳарбийларга тегишли буйруқ берди»
Жаҳон | 23:07 / 18.03.2025
-
Бундестаг мудофаа харажатларини оширишга ёрдам берадиган қонунни маъқуллади
Жаҳон | 22:25 / 18.03.2025
Мавзуга оид

23:07 / 18.03.2025
Путин Украина энергетика объектларига 30 кун зарба бермасликни қўллаб-қувватлади ва «ҳарбийларга тегишли буйруқ берди»

22:06 / 18.03.2025
Трамп Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат икки соатдан ортиқ давом этди

22:02 / 18.03.2025
Хитой урушдан кейин Украинани тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

21:25 / 18.03.2025