Путин миллиардер Абрамовични Украина бўйича музокара ўтказадиганлар гуруҳига киритмади
58 ёшли Абрамович бундан олдин РФнинг Ғарб ва Украина билан алоқаларида «Кремлнинг норасмий вакили» ролини бажарган. У «ғалла битими»нинг тузилиши ва ҳарбий асирлар алмашинувида иштирок этган эди.

Фото: ТАСС
Миллиардер Роман Абрамович Путин томонидан Доналд Трамп маъмурияти билан музокаралар олиб бориш вазифаси юкланган гуруҳга киритилмади. 58 ёшли Абрамович бундан олдин РФнинг Ғарб ва Украина билан алоқаларида «Кремлнинг норасмий вакили» ролини бажарган, деб ёзади The Moscow Times. Миллиардер 2022 йилда «ғалла битими»нинг тузилишида, 2023 йилда ҳарбий асирлар алмашинуви ва Украинадан олиб чиқиб кетилган болаларнинг қайтарилишида иштирок этган.
Нашрнинг вазиятдан хабардор манбасига кўра, Абрамовичнинг асосий функцияси у бир вақтнинг ўзида Владимир Путин ва Володимир Зеленский билан алоқада бўлганида эди. Аммо эндиликда ушбу «плюслар»га эҳтиёж йўқ. «Кремл энди Украина президенти билан ўзаро муносабатлардан манфаатдор эмас», — дейди манба
Саудия Арабистонида Америка делегацияси билан ўтказилган музокараларга Путин ТИВ раҳбари Сергей Лавров, ўзининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков, шунингдек, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриевни юборган. Дмитриев Путинга оилавий алоқалари сабаб яқин: у Путиннинг кенжа қизи Екатерина Тихонованинг яқин дўсти ва бизнес шериги Наталя Поповага уйланган.
Россиянинг музокарада иштирок этувчилар жамоаси Кремлдан Америка делегацияси билан «максимал даражада дўстона бўлиш» ва ҳатто АҚШ ҳамда шахсан Трампга «мақтовли муносабат» кўрсатиш топшириғини олган. Манбаларнинг сўзларига кўра, Москва Вашингтон мамлакатнинг музлатилган активларини (6 миллиард доллар) блокдан чиқаришга, шунингдек, санкцияларнинг бекор қилиниши ва Обама маъмурияти даврида олиб қўйилган дипломатик дачаларнинг қайтарилишида ёрдам беришига умид қилмоқда.
The Moscow Times манбаларининг таъкидлашича, жамоа вазиятга қараб кенгайиши мумкин. Маслаҳатлашувларга кўпчилик, жумладан, Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин, ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков ва Яқин Шарқ бўйича махсус вакил Михаил Богданов жалб этилади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25
-
Эрон ва АҚШ Уммонда ядровий келишув бўйича илк музокараларни ўтказди
Жаҳон | 21:19
-
Якуний энерготарифлар, Tahoe дефицити ва $50 миллиардга яқин захира — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:10
Мавзуга оид

18:34
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди

13:58
Эстония Болтиқ денгизида Россиянинг «соядаги флоти» танкерини қўлга олди

09:50
Украина Россия ҳужумини кутиб, кучларини Сумига ўтказмоқда

08:35