Иқтисодиёт | 19:49 / 22.02.2025
6906
3 дақиқада ўқилади

Навоийдаги 31 та кон хитойликларга сотилгани рад этилди

«Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ хабарида таъкидланишича, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун Навоий вилоятидаги 31 та ер қаъри участкаси бўйича ўтказилган аукционда ғолиб чиққанлар орасида Хитой фуқароларига тўлиқ тегишли бўлган корхона йўқ.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг феврал ойида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун Навоий вилоятидаги 31 та ер қаъри участкаси «E-auksion» савдо платформаси орқали 25,1 млрд сўмга сотилди. Аммо харидорлар хитойликларга тўлиқ тегишли компаниялар эмас, деб хабар берди «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аукцион ғолиблари Хитой компаниялари экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидланишича, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ фақат Ўзбекистонда рўйхатидан ўтган юридик шахсларга ёки Ўзбекистон фуқароларига берилади. Мазкур талабдан келиб чиқиб электрон савдоларда Ўзбекистоннинг 12 та корхонаси ғолиб деб топилган. Уларнинг айримлари тўлиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли, айрим корхона таъсисчиларининг ўртача 70 фоизи Ўзбекистон фуқаролари, фақат хорижий давлат, жумладан Хитой фуқароларига тўлиқ тегишли бўлган бирорта ҳам корхона йўқ.

Қайд қилинишича, ғолиб деб топилган «Xinlong Mining Drilling» МЧЖ асосий таъсисчиси (70 фоиз) ҳамда «Zhonghuitong Mining» МЧЖ асосий таъсисчиси (97,6 фоиз) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.

Шу билан бирга таъкидланишича, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар 3 йил муддатга берилиб, ерга эгалик ҳуқуқини бермайди. Фақат ер қаъридан фойдали қазилмани олиш ҳуқуқини бериб, рухсатнома эгаси олтин изловчилар усулида қазиб олиш ишлари жараёнида бузилган ерларни рекультивация қилиш ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбуриятини олади.

Хабарда қайд этилишича, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олган фойдаланувчиларга давлат томонидан бир қатор мажбуриятлар юклатилган бўлиб, унда ишчи-ходимларининг 70 фоизи Ўзбекистон фуқароси бўлиши лозимлиги белгиланган.

Таъкидланишича, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти тадбиркорлик таваккалчилиги асосида олиб бориладиган фаолият бўлиб, бу участкаларни саноат миқёсида қазиб олиш ишларини амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди. Шу боис бундай ер участкалари тадбиркорларга шаффофликни таъминлаган ҳолда даромад олиш учун сотилади. Сотилган ер қаъри участкаларида фаолият олиб бораётган маҳаллий ёки хорижий инвесторлар соҳага янги технологиялар, ускуналар киритади, янги иш ўринларини яратади.

Хабарга кўра, тадбиркорлар томонидан реализация қилинган қимматбаҳо металлар сотувининг 49,5 фоизи ер қаъри участкаси жойлашган маҳаллий бюджетга йўналтирилади ҳамда ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани