БМТ Украина бўйича иккита резолюцияни қабул қилди. АҚШ Россия босқинини қораловчи резолюцияга қарши овоз берди
Ўзбекистон ушбу резолюцияларга овоз беришда бетараф қолди.

Фото: UN News
БМТ Бош ассамблеяси 24 феврал куни бўлиб ўтган йиғилишда Россия—Украина уруши бўйича иккита резолюция қабул қилди. Бу ҳақда БМТнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Бош ассамблея дастлаб Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Украина томонидан тайёрланган резолюцияни қабул қилган. «Украинада кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчликни илгари суриш» деб номланган ҳужжат кескинликни юмшатиш, жанговар ҳаракатларни тезда тўхтатиш ва урушни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради.
Унга 93 та давлат ёқлаб овоз берган, 18 давлат қарши чиққан ва 65 давлат бетараф қолган (жумладан, Ўзбекистон ҳам). Резолюцияга қарши овоз берганлар орасида АҚШ, Россия ва Венгрия бор. Шу билан бирга, Хитой овоз беришда бетараф қолган.
Кейинроқ Бош ассамблея Қўшма Штатлар томонидан тайёрланган «Тинчлик сари йўл» резолюцияси учун овоз берган. Таъкидланишича, АҚШ ўз резолюцияга Европа давлатлари томонидан таклиф қилинган тузатишларни киритган, хусусан, «Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги можаро» сўзлари Россиянинг «кенг кўламли босқини» сўзлари билан алмаштирилган.
Резолюция лойиҳаси учун 92 та давлат овоз берган, саккизтаси қарши чиққан (жумладан, Россия) 73 та давлат эса овоз беришдан тийилган — улар орасида АҚШ ҳам бор.
БМТ Бош ассамблеяси РФнинг АҚШ томонидан тайёрланган резолюцияга тузатишини қўллаб-қувватламади. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензяга кўра, РФ «Украина инқирозининг асл сабабларини бартараф этиш зарурлиги тўғрисида»ги ҳужжатга ўзгартиришлар киритган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ҳам Ўзбекистон БМТнинг Россия агрессияси қайд этилган резолюциясига овоз беришда бетараф қолганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33
-
АҚШда демократ сиёсатчиларга ҳужум уюштирилди, улардан бири вафот этди
Жаҳон | 21:27
Мавзуга оид

17:10
БМТ дунёда туғилишнинг камайиши сабабларини аниқлади

23:21 / 13.06.2025
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди

23:02 / 12.06.2025
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ

13:42 / 07.06.2025