Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия мудофаа харажатларини оширади ва бошқа давлатларга ёрдам кўрсатишни қисқартиради
Ҳукумат раҳбари Кир Стармернинг таъкидлашича, Британияда 2029 йилга бориб мудофаа харажатлари ЯИМнинг 3 фоизига етади.
Буюк Британия ҳукумати 2027 йилгача мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2,5 фоизига етказади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Кир Стармер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги парламент ваколатлари тугайдиган 2029 йилга бориб ушбу харажатлар ЯИМнинг 3 фоизига қадар ошади.
«Ҳукумат совуқ уруш тугаганидан бери мудофаа харажатларини энг катта ошириш устида иш бошлайди», — дейди ҳукумат раҳбари Британия парламенти қуйи палатасидаги чиқишида.
Мудофаа харажатлари ривожланаётган давлатларга кўрсатиладиган ёрдамлар ЯИМнинг 0,5 фоизидан 0,3 фоизига қадар қисқартирилиши эвазига оширилади. Стармернинг қўшимча қилишича, ҳукумат мамлакат хавфсизлиги учун шундай қийин танловни амалга оширишга мажбур.
Reuters агентлигининг ёзишича, Буюк Британия ЯИМнинг 3 фоизини мудофаа учун охирги марта 1993-1994 йилларда сарфлаган. Ҳозирда мамлакат мудофаа учун ЯИМнинг 2,3 фоизини йўналтиради.
Доналд Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатида НАТО давлатлари мудофаа харажатларини ошириши кераклигини таъкидлаб, улар ўз ЯИМининг камида 2 фоизини ушбу йўналишга сарфлаши кераклигини талаб қилганди. 2024 йил ноябрда эса Трамп НАТОга аъзо давлатлар ҳар йили мудофаага ЯИМнинг камида 5 фоизини сарфлаши лозимлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:50
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
16:53 / 04.06.2026