Ўзбекистон ФВВга янги раҳбар тайинланди
Абдулла Қўлдошев вазирликдан кетган. Унинг ўрнини МИБнинг собиқ директори, охирги вақтларда ҳарбий прокурор лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратхўжаев эгаллади.

Фото: Бош прокуратура
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони имзоланган.
У шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.
Бундан илгарироқ Ботир Қудратхўжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Ботир Қудратхўжаев муқаддам Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016), кейин Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), 2017 йил июнидан 2020 йил октябрига қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаган.
2020 йилдан Хоразм вилоятига прокурор бўлган, 2022 йил ноябрида эса Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимига тайинланганди.
Маълумот учун, ФВВга 2022 йил мартидан буён Абдулла Қўлдошев раҳбарлик қилиб келаётганди (у 2018 йилдан фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида амалда вазирлик раҳбари ҳисобланган). Унинг ишдан кетиши сабаби ҳозирча маълум эмас.
Тавсия этамиз
Йирик ҳисоб рецепти. Артета Анчелоттини қандай доғда қолдирди?
Спорт | 11:29 / 09.04.2025
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
10 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:02
-
Тошкентда уй-жой низоси икки кишининг ўлими билан тугади
Жамият | 21:18
-
Apple Трамп тарифларини четлаб ўтиш учун Ҳиндистондан 1,5 миллион дона iPhone олиб чиқади
Жаҳон | 21:17
-
Паркентдаги тоғда адашиб қолган икки киши қутқарилди
Жамият | 21:16
Мавзуга оид

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

10:54 / 12.03.2025