Жаҳон | 20:38 / 26.02.2025
5078
2 дақиқада ўқилади

«Мен учун асосийси, биз қарздор эмасмиз» — Зеленский табиий ресурслар бўйича АҚШ билан битим ҳақида

Украина президенти АҚШ билан мамлакатдаги табиий ресурсларни ўзлаштириш бўйича келишувга эришилганини тасдиқлади. Унда Украина АҚШдан 500 млрд доллар қарздор экани ҳақида сўз бормайди.

Фото: Getty images

Украина президенти Володимир Зеленский табиий ресурслар бўйича Киев ва Вашингтон ўртасида «ҳадли битим»га эришилганини тасдиқлади. Бу ҳақда у 26 феврал куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Америка томони билан музокараларда кўтарган асосий саволлар битим матнида тўғри акс эттирилган.

«Мен учун асосийси, биз қарздор эмасмиз, келишувда на 500 миллиард, на 350 миллиард ва на 100 миллиард қарз келтирилган. Бу бизга нисбатан адолатсизлик бўлар эди», — дейди Зеленский.

Шунингдек, унинг айтишича, битимда Украина хоҳлаганидек хавфсизлик кафолатлари келтирилмаган, аммо улар ҳақида сўз боради.

«У ерда Украина хоҳлаган хавфсизлик кафолатларининг барчаси йўқ, аммо мен у ерда ҳеч бўлмаса таклиф бўлишини истардим ва ҳадли битим доирасида у бор, адашмасам, 10-бандда», — дейди Украина президенти.

Аввалроқ Украина вакиллари АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти билан табиий ресурслар бўйича битим шартларини келишиб олгани тўғрисида хабар берилганди. Financial Times маълумотларига кўра, Вашингтон Украина табиий ресурсларини қазиб олишдан 500 миллиард доллар даромад олиш талабидан воз кечганидан кейин Киев мамлакатдаги минерал ресурсларни, жумладан, нефт ва газни биргаликда ўзлаштириш бўйича битимни имзолашга рози бўлган.

Кейинроқ битим матни эълон қилинди. Унда хавфсизлик кафолатлари ҳақида ҳам сўз боради: «АҚШ ҳукумати Украинанинг тинчлик ўрнатиш учун зарур бўлган хавфсизлик кафолатларини олишга бўлган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди».

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди