Трамп тарафдорлари Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда
Улар Трампни учинчи муддатга сайланишини тақиқловчи чекловнинг олиб ташланишини истамоқда.

Фото: The New York Times
Доналд Трамп тарафдорлари гуруҳи амалдаги президенти яна бир муддат ўз лавозимида қолиши учун Конституцияни ўзгартириш кампаниясини бошлаб юборди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Нашрнинг Оқ уйдаги мухбири Питер Николас сўзларига кўра, Трамп ўз тарафдорларига тўсқинлик қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаяпти ва бундан ташқари, ўзининг навбатдаги президентлик муддати ғоясини фаол равишда илгари сурмоқда. Америка сиёсий доираларининг баъзи вакилларининг фикрига кўра, у шунчаки ўз рақиблари ва танқидчилари «устидан кулмоқда».
Ўтган ҳафта охирида америкалик консерватив сиёсатчилар учун муҳим воқеалардан бири - Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференцияси (CPAC) Вашингтон яқинида бўлиб ўтди. Митингда намойиш этилган плакатларда Трамп қадимги Рим либосида тасвирланган ва «Учинчи муддат лойиҳаси», «Трамп учун 2028 йилда... ва ундан кейин!» деган шиорлар бор эди.
Николаснинг айтишича, конференция ташкилотчиларидан бири, 37 ёшли Шейн Трехо тадбирдан мақсад консерватив республикачиларни ўтган ой Трамп иттифоқчиси, Теннесси штатидан республикачи конгрессмен Энди Оглс томонидан киритилган Конституцияни ўзгартириш таклифини қўллаб-қувватлашга кўндириш эканини айтди.
2024 йил охирида Трампнинг ўзи ҳам Вакиллар палатасидаги республикачиларга учинчи президентлик муддати ҳақида гапирган эди. Кейинроқ, унинг гаплари жиддий эмаслиги айтилди.
АҚШ Конституциясига кўра, ҳеч ким икки муддатдан ортиқ АҚШ президенти бўлолмайди.
АҚШ Конституциясига тузатиш киритиш ўта мураккаб жараён ҳисобланади. У фақат муҳим консенсус билан амалга оширилиши мумкин ва иккита асосий босқични ўз ичига олади: тузатишни таклиф қилиш ва уни ратификация қилиш. Конституцияга киритиладиган тузатиш фақат федерал ва минтақавий даражада кенг қўллаб-қувватланганда амалга оширилишини таъминлаш учун жараён мураккаб қилинган.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳолливуд актёри Вэл Килмер вафот этди
Жаҳон | 12:40
-
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари жорий этилади
Ўзбекистон | 12:21
-
Тошкент шаҳар ҳокимлиги юридик бошқармаси юрисконсулти 70 минг доллар билан ушланди
Жамият | 12:11
-
Украина Европа Иттифоқидан яна 3,5 млрд евролик ёрдам олди
Жаҳон | 12:03
Мавзуга оид

11:29
РФПИ бош директори Дмитриев музокаралар учун АҚШга ташриф буюриши мумкин

09:56
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкциялар пакетини тақдим этди

08:30
Трамп Украинада сулҳдан умид узди ва Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда

07:56