АҚШ Россияни кўндиради, Европа эса тинчликпарвар кучлар киритадими?
Бу ҳафта Макрон ва Стармер навбатма-навбат Трамп қабулида бўлишди. Кўриниб турибдики, Вашингтон, Лондон ва Париж ўртасида Украинадаги уруш бўйича келишув нуқталари бор, лекин айрим масалаларда жиддий тафовутлар сақланиб қоляпти. Сиёсатшунос Фарҳод Толипов кулминациясига яқинлашаётган Россия–Украина уруши ва АҚШ–Европа музокаралари хусусида ўз фикрларини билдирди.
Дастлаб 24 феврал, душанба куни Макрон Трамп сайланганидан кейин Оқ уйга борган биринчи Европа етакчиси бўлди. Улар сулҳ келишувини яқин ҳафталарда муҳокама қилиш мумкинлигини таъкидлашган. Трампнинг позицияси кўпроқ воситачиликка асосланган бўлса, Макрон Европанинг бевосита иштирокини ошириш тарафдори.
Асосий тафовут шундаки, Трамп аниқ хавфсизлик кафолатлари ёки ҳарбий ёрдам масаласида қатъий баёнот бермаган. У музокаралар орқали сулҳга эришиш тарафдори бўлса, Париж, Европа Иттифоқининг бир қисми сифатида, Украина мудофаасини кучайтиришга содиқлигини билдирган.
Фарҳод Толиповнинг сўзларига кўра, ҳозирда Британия, Франция ва Германия биргаликда Украинага тинчликпарвар кучлар юбориб, Киевни ҳимоя қилиш учун концепция ишлаб чиқаётган бўлиши мумкин.
“Макрон ва Трампнинг фикрлари мос келмаган бўлса-да, икки томоннинг ҳам асосий мақсади тинчликка эришиш эканида уйғунлик борлиги сезиляпти.
Шунингдек, агарда Трамп ва Зеленский нодир металлар масаласида келишувга эришса, АҚШ, табиийки, Украинага инвестиция киритади ва ҳудудда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун тинчликпарвар кучларини жойлаштиришга эҳтиёж сезиши мумкин”, – дейди Толипов.
Макрондан сўнг, Британия бош вазири Кир Стармер ҳам Трампга таъсир этишга ҳаракат қилди. Стармернинг Трамп билан учрашуви 27 феврал бўлиб ўтди. Британия бош вазири Макрон каби Европа лидерларининг якдил эканини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 феврал куни Володимир Зеленский ҳам Оқ уйда Трамп билан учрашув ўтказди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
Мавзуга оид

22:32 / 23.04.2025
Трамп: Ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни сўрамаяпти

21:50 / 23.04.2025
Лондонда Украинанинг Европа давлатлари билан музокаралари бўлиб ўтди

21:29 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди

18:19 / 23.04.2025