Ўзбекистонда транспорт тезлигини қайд этишдаги хатолик соатига 10 километрга қадар кўтарилиши мумкин
Камера ва радарлар томонидан қайд этиладиган транспорт воситалари тезлигидаги хатоликни соатга 5 кмдан 10 кмгача кўтариш режалаштирилмоқда.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда техник қурилма ва транспорт воситаларидаги хатоликларни инобатга олган ҳолда, умумий аниқланган тезликдан амалдаги 5 км/соат айириб ташлаш амалиётини 10 км/соатга кўтариш таклиф этилмоқда. Бу борадаги тегишли кўрсатмани бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ўтган йилнинг 24 июлида имзолаган.
Ҳужжатни Қонунчилик палатаси собиқ депутати Расул Кушербаев эълон қилди. Унга кўра, бу борадаги норматив ҳужжат лойиҳаси аллақачон тайёрланган. Агар тегишли қарор қабул қилингудек бўлса, шаҳар ҳудудларидаги ҳайдовчилар жаримага тортилиш хавфисиз соатига 70 километр тезликда (60+10) ҳаракатланиши мумкин бўлади. 2023 йил 5 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида транспорт воситаларининг рухсат этилган максимал тезлиги соатига 70 километрдан соатига 60 километрга туширилган эди.
Кўрсатмада, шунингдек, бир йўналишдаги тасмаларни ажратиб турувчи узлуксиз 1.1 йўл ётиқ чизиғи билан боғлиқ йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш автомобил йўлларини ШНҚ ва ГОСТ талабларига мос келган ҳудудларда қайд этишга рухсат бериш амалиётини жорий этиш белгиланган.
Бундан ташқари, жарима қарорига, қоидабузарликларни қайд этувчи техник воситалар тўғрисидаги кенгайтирилган маълумотлар (тури, ишлаб чиқарилган завод рақами ва қиёслаш сертификати)ни кўрсатилишини мажбурий этиб белгилаш таклиф қилинган.
Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» маркази тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобил йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими ўрнатилиши ҳамда эксплуатация қилинишини назорат қилувчи ваколатли орган этиб белгиланади. 2025 йил 1 майга қадар ИИВ фото ва видео қайд этиш ахборот тизимлари (сервер қурилмалари, фото ва видео қайд этиш камералари)ни жорий этиш, ишга тушириш ва фойдаланиш бўйича ягона давлат стандартини ишлаб чиқиши керак. «Хавфсиз шаҳар» маркази, шунингдек, мунтазам равишда барча тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган фото ва видео қайд этиш қурилмаларини қайтадан ўрганиб чиқиб, белгиланган тартибда тест синовидан ўтказади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Энергетика соҳасида давлатга етказилган зарар 471 млрд сўмдан ошди
Ўзбекистон | 16:12
-
“Конституцияга зид тартиб бекор қилиниш керак” — ХДП таксичилар масаласида вазирни гиламга чақирди
Ўзбекистон | 16:11
-
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади
Ўзбекистон | 15:57
-
Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим тузди
Иқтисодиёт | 15:55
Мавзуга оид

20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ

18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади

14:22 / 13.05.2025
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди

10:06 / 21.04.2025