Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Трампнинг «қудратли раҳбарлиги»да ишлашга тайёрлигини маълум қилди
Шунингдек, Америка томонидан Украинага ўз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолиш учун берилган ёрдамни қадрлашини айтди. Аммо Трамп билан бўлган можаро учун узр сўрамади.
Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатганидан кейин Оқ уйда Трамп билан юз берган можарога изоҳ берди.
«Жума куни Оқ уйда Трамп билан учрашувимиз кутилганидек ўтмади. Шундай бўлгани афсусланарли. Энди ҳаммасини тузатиш вақти келди», деб ёзди Зеленский ижтимоий тармоқда.
«Мен ва жамоам президент Трампнинг қудратли раҳбарлигида мустаҳкам тинчликка эришиш учун ишлашга тайёрмиз. Киев фойдали қазилмалар бўйича келишувни исталган вақтда ва исталган қулай форматда имзолашга тайёр», деб таъкидлади Украина раҳбари.
Шунингдек, Зеленский урушни тугатиш шартларини санаб ўтди.
«Биз урушни тугатиш учун тезкор ҳаракат қилишга тайёрмиз ва биринчи қадамлар асирларни озод қилиш ва осмонда тинчликка эришиш – ракеталар, узоқ масофага учувчи дронлар, самолётлар, энергетика ва бошқа фуқаролик инфратузилмаларига ҳужумларни тақиқлаш ва агар Россия ҳам шундай қилса, денгизда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўлиши мумкин», деди Украина президенти.
«Сўнгра биз кейинги барча қадамларни жуда тез босиб ўтмоқчимиз ва Қўшма Штатлар билан кучли якуний келишув бўйича музокаралар олиб бормоқчимиз. Биз Америка Украинага ўз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолиш учун берган ёрдамини жуда қадрлаймиз. Ва биз ҳамма нарса ўзгарган лаҳзани эслаймиз: президент Трамп Украинага Javelin танкка қарши қуролларни тақдим этган вақтни. Бунинг учун миннатдормиз», деб якунлади Зеленский.
Шу билан бирга, Украина президенти АҚШ президенти маъмурияти ундан талаб қилганидек, Трамп билан бўлган можаро учун узр сўрамади.
Мавзуга оид
22:03 / 03.06.2026
Нетаняҳу Трамп билан бўлган баҳсни оилавий келишмовчиликка қиёслади
20:32 / 03.06.2026
Албанияда намойишлар: Трампнинг куёвига алоқадор компания муҳофаза ҳудудида курорт қурмоқчи
20:16 / 03.06.2026
Украина навбатда: Зеленский урушни тўхтатиш бўйича музокаралар ҳақида гапирди
17:02 / 03.06.2026