Британия Россиянинг музлатилган активларидан Украинага биринчи миллиард долларни тақдим этди
Украина бош вазири Денис Шмигал маблағлар мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга йўналтирилишини маълум қилди.

Фото: PA images
Украина Буюк Британиядан Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромад билан таъминланган биринчи траншни қабул қилиб олди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Денис Шмигал маълум қилди.
Қайд этилишича, Extraordinary Revenue Acceleration for Ukraine (ERA) дастури доирасида Киевга 752 миллион евро (қарийб 971 миллион доллар) ўтказилган.
Шмигал маблағлар Украина мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга йўналтирилишини маълум қилиб, «Россия пулларини Украина учун ишлашга мажбур қиладиган механизм» учун «катта еттилик»даги шерикларига миннатдорчилик билдирди.
Бош вазир Киев Россиянинг барча суверен активлари келажакда мусодара қилиниб, Украина фойдаси учун берилишига умид қилишини қўшимча қилди.
G7 давлатлари Россия Марказий банкининг Ғарбда музлатилган маблағларини фойдаланишдан келадиган даромаддан Украинага 50 миллиард доллар кредит ажратишга келишиб олган. Россиянинг музлатилган маблағларининг аксарияти (умумий сумма 260 миллиард евродан ошади) Белгиянинг Эуроcлеар депозитарийларида сақланади. Ғарб давлатлари ушбу маблағлардан фойдаланиш масаласини бир неча бор муҳокама қилган, аммо якунда юридик жиҳатдан активларнинг ўзини мусодара қилиш мумкин эмас, деган хулосага келган.
2024 йил декабр ойида Украина АҚШдан Россиянинг музлатилган активларини фойдаланишдан келиб тушган даромадлар ҳисобидан биринчи миллиард долларни қабул қилганди. Режага кўра, Вашингтон Киевга 50 миллиард долларнинг 20 миллиардини тақдим этиши керак.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди
Фан-техника | 20:05
-
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди
Жамият | 19:45
-
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади
Жаҳон | 19:30
-
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди
Жаҳон | 19:16
Мавзуга оид

00:21
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди

20:14 / 06.06.2025
Қозоғистон ҳарбийлари Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади

22:15 / 03.06.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан тушган маблағни Украинага беришни талаб қилди

18:41 / 02.06.2025