Трамп Эрон етакчисига ядровий дастур бўйича битим тузишни таклиф қилди
АҚШ президенти Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийга мактуб йўллаб, ядровий дастур масаласида музокаралар ўтказиш таклифини билдирди.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийга мактуб йўллаб, Эрон ядровий дастури масаласида музокаралар ўтказишни таклиф қилди. Оқ уй раҳбари Теҳрон Вашингтон билан музокараларга боришига умид билдирган.
«Пайшанба куни Эрон етакчисига мактуб йўлладим, Эрон билан битим тузишни яхшироқ деб биламан. У музокаралар олиб боришига умид билдиришимни, чунки бу Эрон учун анча яхши бўлишини айтдим», — дейди Трамп Fox Business телеканалига берган интервюсида.
Шунингдек, у Эрон томони «бундай мактуб олишни хоҳлаган бўларди» деди. Доналд Трамп яна бир бор «Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслиги кераклигини» қайд этди.
Bloomberg 12 феврал куни Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда ундан АҚШ ва Эрон музокараларида воситачилик қилишни сўрагани ҳақида ёзганди. Агентлик маълумотларига кўра, ушбу мавзуни Россия ва АҚШ делегациялари 18 февралда Саудия Арабистонида ўтказилган учрашувда ҳам муҳокама қилган. Таъкидланишича, Россия воситачилик қилишга рози бўлган ва Вашингтон Теҳрон билан унинг ядровий дастури бўйича келишувга эришишга қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Исмоил Бекайи Буюк Британия, Германия ва Франция ядровий музокараларни давом эттириш бўйича келишувга эришганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Фан-техника | 00:16
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27 / 23.05.2025
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09 / 23.05.2025
-
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров
Жаҳон | 23:03 / 23.05.2025
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

22:38 / 22.05.2025