Жаҳон | 21:58 / 09.03.2025
3038
2 дақиқада ўқилади

Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

Ўт очишни тўхтатишнинг биринчи босқичи 27 февралда тугаган эди. Томонлар ҳозирча тинчлик сулҳининг иккинчи босқичи бўйича келишувга эришгани йўқ.

Фото: Anadolu

Исроил делегацияси 10 март куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод этиш бўйича ҲАМАС билан музокараларни фаоллаштириш учун Қатарга йўл олади. Бу ҳақда Исроил бош вазири канцелярияси маълум қилди.

Тинчлик сулҳининг биринчи босқичи якунланган, томонлар унинг иккинчи босқичи бўйича ҳали келишувга эришмади.

Баёнотда айтилишича, Исроил воситачилар, хусусан, АҚШ таклифини қабул қилган ва делегациясини Доҳага юбориш қарорига келган.

«Исроил АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган воситачилар таклифига рози бўлди ва музокараларда натижага эришиш мақсадида душанба куни Доҳага делегация юборади», — дейилади хабарда.

АҚШ ҲАМАСга таклиф қилган битимда келтирилишича, гаровда сақланаётган 10 нафар исроиллик ўт очишни 60 кунга тўхтатиш эвазига озод этилади.

Таъкидланишича, музокаралар АҚШ да ҲАМАС ўртасида Қатар ҳамда Миср воситачилигида ўтказилмоқда, Исроил томони бунга аралашмаяпти.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ҲАМАС ҳаракатига «охирги огоҳлантириш» бериб, гаровга олинганларнинг барчасини зудлик билан озод қилишни талаб этган эди. Бироқ ҳаракат бу таҳдидни эътиборсиз қолдириб, Исроил билан келишувнинг иккинчи босқичига ўтилмагунча ҳеч ким озод этилмаслигини маълум қилган.

Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувининг биринчи босқичи 27 феврал куни якунланган. Унда гаровдаги 33 нафар исроиллик 1890 нафар фаластинлик асир эвазига қайтарилди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти