Путин музокараларда ён бериш ниятида эмас — ғарб махсус хизматлари
Таъкидланишича, Россия президенти «ўзи хоҳлаган нарсага эришмаса, жангни давом эттиришга тайёр».

Фото: Getty images
Ғарб махсус хизматлари вакилларининг Bloomberg агентлигига маълум қилишича, Владимир Путин Россия—Украина урушини ҳал этишга бағишланган музокараларда ён бермоқчи эмас.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Путин босиб олинган ҳудудлар, Европа тинчликпарвар кучларининг жойлаштирилиши ва Украина нейтралитети масалаларида муросага боришга тайёр эмас.
Махсус хизматлар вакилларининг таъкидлашича, Путин ўт очишни тўхтатиш музокаралари олдидан «максималистик» талабларни илгари сурган ва у ушбу талаблар Украина ва Европага маъқул келмаслигини «билади». Агентлик суҳбатдошларининг маълум қилишича, Путин «ўзи хоҳлаган нарсага эришмаса, жангни давом эттиришга тайёр».
Bloombergʼнинг қайд этишича, ғарб махсус хизматларининг позицияси Путин тинчликни хоҳлаши ҳақида айтган АҚШ президенти Доналд Трампникидан фарқ қилади. «Тўғрисини айтганда, Украина билан менга иш олиб бориш қийин ва уларнинг қўлида қарта йўқ», — деганди Трамп 7 март куни журналистларга.
РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Россия позицияси борасида ғарб махсус хизматлари томонидан тақдим этилган тавсифлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Унинг сўзларига кўра, музокаралар бошланиши учун «Украина қадам ташлаши керак».
«Россия тинчлик саъй-ҳаракатларига, Украина атрофидаги можарони тинч йўл билан ҳал этишга очиқ ва биз ўз мақсадларимизга тинч ҳамда дипломатик воситалар билан эришишни маъқул кўрамиз», — дейди Песков.
Украина ва АҚШ вакиллари 11 март куни Жидда шаҳрида музокаралар ўтказмоқда. Давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни тиклаши ушбу музокараларга боғлиқ. Financial Times маълумотларига кўра, Украина музокараларда Россия билан ўт очишни қисман тўхтатишни таклиф қилади.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди
Жаҳон | 17:25
-
Ватиканда янги Рим папасининг инаугурацияси бўлиб ўтди
Жаҳон | 17:22
-
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди
Жаҳон | 17:19
-
Трамп Путин билан гаплашмоқчи. У «„қонли ҳаммом“ни тўхтатиш»ни муҳокама қилиши ҳақида ёзди
Жаҳон | 16:30
Мавзуга оид

17:25
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди

16:30
Трамп Путин билан гаплашмоқчи. У «„қонли ҳаммом“ни тўхтатиш»ни муҳокама қилиши ҳақида ёзди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

16:28 / 17.05.2025