Имом Мотуридий таваллуди кенг нишонланади
Буюк ватандош, ислом илмлари ривожига улкан ҳисса қўшган беназир аллома, калом илмининг султони Имом Абу Мансур Мотуридийнинг таваллудига бағишланган тадбирлар ўтказилади.

Имом Мотуридий мақбараси. Самарқанд
«Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Унга кўра, 2025 йилда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади.
2025 йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Хорижлик тадқиқотчилар ўртасида мотуридийлик таълимоти бўйича илмий танлов ўтказилади, ғолиблар иштирокида Ўзбекистонда маданий-маърифий учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этилади.
Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ва “Китоб ат-тавҳид” асарлари ва мотуридийлик таълимотига оид манбаларнинг ўзбек ва хорижий тиллардаги илмий-изоҳли академик таржималари нашр этилади.
Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишланган эсдалик сувенирлари муомалага чиқарилади ҳамда почта маркалари, тақвимлар, буюк мутафаккирнинг ҳаёти ва илмий меросини ёритиб берадиган бошқа кўргазмали ахборот воситалари туркуми яратилади.
Имом Мотуридийнинг серқирра ҳаёт йўли ва илмий меросининг бугунги кундаги аҳамиятини очиб берадиган бадиий-публицистик фильм яратилади.
Самарқанд вилоятида Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти йўналишида фаолият олиб борган алломаларнинг ҳаёти, илмий ва ижодий меросига бағишланган асарларнинг нодир қўлёзма ва нашр нусхалари ҳамда китоблари кўргазмаси ташкил этилади.
Самарқанд шаҳридаги Абу Мансур Мотуридий мажмуаси қайта таъмирланади ва ободонлаштирилади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда блогерлар мажбуриятлари енгиллаштирилади
Ўзбекистон | 10:43
-
Британия Россия соядаги флотининг 100 та танкерига қарши санкциялар жорий қиляпти
Жаҳон | 10:10
-
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ўзбекистон | 09:50
-
ЕИ АҚШга автомобиллар ва самолётларга божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 09:32
Мавзуга оид

11:48 / 08.05.2025
Самарқанд АЭХА миллий координаторлари йиғилишини қабул қилади

20:42 / 06.05.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

18:54 / 05.05.2025
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетди

13:10 / 05.05.2025