Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилади
Ҳозирда консуллик муассасалари билан ҳамкорликда Россиянинг қатор шаҳарларида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда.
Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимларидан ишчи гуруҳ хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг болаларини Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ватанга қайтариш мақсадида навбатдаги хизмат сафарига Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Ҳозирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари билан ҳамкорликда Москва, Санкт-Петербург, Астрахан, Волгоград, Иркутск, Челябинск, Владивосток ва Уляновск шаҳарларида, шунингдек, Москва, Ленинград, Орёл, Смоленск ва Владимир областларида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 30 нафар боланинг ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Вояга етмаган болаларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари олиб келинаётган болаларни оилавий муҳитга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда. Режа асосида:
- 23 нафар вояга етмаган бола ота-онасига топширилади,
- 5 нафар бола қариндошларининг васийлигига берилади,
- 2 нафари муқобил жойлаштириш шаклларига ўтказилади.
Маълумот учун, йил бошидан бери хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 10 нафар бола ватанга қайтарилган.
Аввалроқ Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда Россиянинг Томск областида оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилган эди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026