Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Ҳозирда юк ва енгил машиналарнинг ушбу чегара пункти орқали Беларус ҳудудига ўтиши ҳам, у ердан транспорт воситаларининг келиши ҳам тўхтатилган.

Фото: Беларус давлат божхона қўмитаси
Латвия томони Беларус билан чегарадаги ягона очиқ назорат-ўтказиш пункти бўлган «Григоровшина»да транспорт воситаларини расмийлаштиришни тўхтатди. Бу ҳақда Беларус давлат божхона хизмати хабар берди.
«Юк ва енгил машиналари ҳаракати Беларусга киришда ҳам, ундан чиқишда ҳам тўхтатилди. Махсус ҳимоя тўсиқлари ўрнатилди», — дейилади хабарда.
Божхона қўмитасига кўра, ҳозирда ушбу йўналишда тирбандликлар юзага келмаган. «Ҳаракат қайта тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.
Феврал ойида Латвия ички ишлар вазири Рихардс Козловскис республика фуқароларини Беларус ва Россияга саёҳат қилишда тийилишга чақирган эди.
Аввалроқ Беларус ҳукумати Латвия, Литва ва Полша фуқароларининг мамлакатга визасиз киришига рухсат берганди. Шундан кейин визасиз режим яна 38 та давлат фуқароларига нисбатан жорий этилди ва у 2025 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. 2024 йил декабр маълумотларига кўра, Беларусда визасиз режим кучга кирганидан бери Латвиядан қарийб 320 минг одам республикага борган.
Беларус билан чегарадош Европа Иттифоқи давлатлари – Полша, Литва ва Латвия муносабатларнинг кескинлашуви фонида ўз чегара назорат-ўтиш пунктларини босқичма-босқич ёпишни бошлаган. Натижада, Беларус ва унга қўшни учта ЕИ давлати ўртасида жойлашган давлат чегарасида 14 та ўтиш пунктидан атиги бештаси фаолият юритмоқда. Ўтиш пунктлари сонининг қисқариши ҳамда қўшни давлатлар томонидан транспортни изчил қабул қилмаслик чегара пунктларида катта навбатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:52 / 09.04.2025
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади

11:35 / 09.04.2025
Ўзбекистонда Беларус давлат университети филиали очилади

22:54 / 26.03.2025
Беларус санкцияларни четлаб ўтиб, Гамбиядан учта Airbus самолётини сотиб олди

18:00 / 25.03.2025