АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо урушидан кўриладиган зарар қарийб 10 трлн долларга баҳоланди
Мутахассисларга кўра, Доналд Трамп бошлаган савдо уруши нафақат товарлар оқимига, балки инвестицияларга ҳам зарар етказиши мумкин.

Фото: Moritz Kindler / unsplash
Доналд Трамп импорт маҳсулотларига божлар жорий этилиши хорижий компанияларни АҚШда кўпроқ ишлаб чиқариш корхоналари очишга мажбур қилади, деб ҳисобламоқда. ЕИдаги Америка савдо палатасининг (АСП) огоҳлантиришича, у бошлаган савдо уруши нафақат товарлар оқимига, балки инвестицияларга ҳам зарар етказиши мумкин, натижада хорижий компанияларнинг капитал қўйилмалари, аксинча, камайиш эҳтимоли бор. Бундан ташқари, компанияларнинг Атлантикани икки томонида жойлашган бўлинмалари даромадлари ҳам зарар кўради.
Трампнинг божлари нафақат бевосита йиғим ундириладиган товарларга, балки АҚШ ва Европа ўртасидаги 9,5 триллион сўмлик тижорий муносабатларга ҳам хавф туғдиради. 2024 йилда икки томонлама товарлар савдоси 1,3 триллион долларга етган, хизматлар эса 750 миллиард доллардан ошган. АСПга кўра, Атлантиканинг икки томонидан жойлашган компанияларнинг савдо оқимлари аслида анча кўп: Европа компанияларининг АҚШдаги бўлинмалари савдоси 3,5 триллион доллардан ошса, Американинг Европадаги компаниялари 4 триллион долларлик савдоларни амалга оширади.
Жон Хопкинс университети тадқиқотчиси Ден Ҳемилтоннинг таъкидлашича, Трамп ва унинг маъмурияти томонидан пайдо қилинган ноаниқлик Европа компанияларни АҚШдаги бизнесига инвестицияларни қисқартиришга, шунингдек, америкалик инвесторларни Европадаги сармояларини камайтиришга мажбур қилиши мумкин. Шу билан бирга, АҚШнинг Европага киритган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари унинг бошқа барча минтақаларга қилган сармояларидан ошиб кетади. Худди шундай, Европа ҳам ўзининг тўғридан-тўғри инвестицияларининг деярли учдан икки қисмини АҚШга йўналтирган. «Савдо можаросининг оқибатлари фақат савдо билан чекланмайди,» — дейди Ҳемилтон.
Унинг сўзларига кўра, божлар Европа компанияларга ўзининг Америкадаги филиалларига эҳтиёт қисмлар жўнатишини қийинлаштириши мумкин, Европа Иттифоқи ёки бошқа давлатларнинг жавоб тариқасидаги тарифлари эса АҚШдан тайёр маҳсулот экспортини чеклашга олиб келади. Натижада, Европа компанияларининг АҚШдаги, Американинг эса хориждаги савдолари қисқариб кетади. АҚШ тиббиёт ускуналарини фаол экспорт қилади, аммо уларнинг эҳтиёт қисмларини, хусусан, Шарқий Осиё, Европа, Мексикадан олади. Умуман олганда, АҚШ компаниялари ўз маҳсулотларида фойдаланадиган компонентларнинг қарийб 20 фоизини четдан импорт қилади.
«Трамп АҚШ иқтисодиёти аллақачон хизмат кўрсатиш иқтисодиётига айланиб қолганини унутиб қўймоқда. Америка фонд индексларини сўнгги йилларда юқорига кўтариб, триллионлаб капитализацияни тўплаган «ажойиб еттилик» деб аталувчи компаниялар (Apple, Alphabet, Amazon, Meta, Microsoft, Nvidia ва Tesla) орасида фақат Nvidia чип, Tesla эса автомобил ишлаб чиқаради. Apple ҳам гаджетлар чиқаради, аммо унинг бизнесини асосий қисми хизмат кўрсатишдан, жумладан, дастурий таъминотни такомиллаштириш, иловалар дўкони, Apple Music ва Apple TV’дан иборат», — дейилади хабарда.
Amazon товарлар билан савдо қилади, аммо у ҳам булутли ҳисоблаш хизматларини тақдим этади ва фильмлар ишлайди. шу билан бирга, Alphabet, Meta ва Microsoft Америка ва чет эл бозорларига фақат рақамли хизматларни сотади холос.
2023 йилда Европа Иттифоқининг АҚШ билан товарлар савдоси дефицити 208,7 миллиард долларни, хизматлар савдоси эса 76,5 миллиард доллар профицитни ташкил этган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»
Жаҳон | 13:16
-
Меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия муддати узайтирилди
Ўзбекистон | 13:15
-
🔴LIVE: Путиннинг қасос ваъдаси ва Трамп–Маск низоси | “Геосиёсат” ҳафталиги
Жаҳон | 13:11
-
Россия банки 2022 йил кузидан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди
Жаҳон | 12:28
Мавзуга оид

00:45
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди

23:33 / 06.06.2025
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди

22:08 / 06.06.2025
Трамп Маскни қўллаб-қувватлаш учун сотиб олган Tesla автомобилидан қутулмоқчи

19:40 / 06.06.2025