Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда жосусликда айбланган Япония фуқаросига ҳукм ўқилди
Минск суди ҳукми билан Наканиси Масатоси чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилиш ишида айбдор деб топилиб, етти йилга қамалди.
Фото: Беларусь 1
Минск суди Япония фуқароси Наканиси Масатосини чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилиш ишида айбдор деб топиб, уни 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Беларус Бош прокуратурасига таяниб, «Зеркало» нашри хабар берди.
Айбланувчи «Беларус миллий хавфсизлигига зарар етказиш мақсадида хорижий давлатнинг махсус хизмати, хавфсизлик ва разведка органлари билан ҳамкорлик қилишда» айбдор деб топилган. Айблов версиясига кўра, Наканиси Масатоси 2018 йилдан 2024 йилга қадар «Беларус ҳудудида агентлик фаолиятини олиб борган».
Суд ҳукмига кўра, Япония фуқароси кучайтирилган тартибдаги колонияга юборилади. Шунингдек, у 21 минг Беларус рубли (6,4 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.
Наканиси Масатоси 2024 йилнинг июлида қўлга олинган эди. Орадан бир неча ой ўтиб, «Беларус 1» давлат телеканали у ҳақида сюжет тайёрлаб, Гомелда япон махсус хизмати ходими ушлангани эълон қилинди.
«Зеркало»нинг қайд этишича, декабр ойида Беларусда яна бир япон қўлга олингани маълум бўлган. Унинг исми ошкор этилмаган. Маълум қилинишича, гап дунё бўйлаб саёҳат қилган ва турли давлатларнинг транспорт ҳамда инфратузилмаси ҳақида маълумот бериб келган «Этеру» тревел-блоги муаллифи ҳақида кетмоқда. У Гомел областидаги кўприкни суратга олаётганида ушланган.
Мавзуга оид
14:49
Сокин ишлаш имконияти – Японияда давлат идоралари қандай ишлайди?
11:43 / 15.12.2025
Озод этилган беларуслар бошқалар озодлиги учун ҳам курашишга чақирди
12:10 / 13.12.2025
Беларусдан ерости туннели орқали Полшага 180 нафардан ортиқ ноқонуний мигрант кириб келди
13:03 / 12.12.2025