Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси аъзоси Кэрол Миллерни қабул қилди
Учрашувда минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ва Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев 17 март куни АҚШ Конгресси аъзоси, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича парламент кокуси иштирокчиси Кэрол Миллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Учрашув аввалида парламент аъзоси давлат раҳбарига АҚШ президенти, Конгресс раҳбарияти ва Ўзбекистон бўйича кокус аъзоларининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликда юқори даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилган.
«Кэрол Миллер Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар стратегияси, жумладан, иқтисодиётни модернизация қилиш, демократик институтларни, энг аввало, парламентни мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишлар натижаларини юксак баҳолади», — дейилади хабарда.
Учрашув давомида иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни, шу жумладан тоғ-кон, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон ҳудудларининг Америка штатлари билан шериклик алоқаларини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилган. Бундан ташқари, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ва Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 23:55 / 17.05.2025
-
«Кристал Пэлас» «Ман Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди
Спорт | 23:01 / 17.05.2025
-
Исроил Ғазода янги, кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади
Жаҳон | 22:36 / 17.05.2025
-
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
Жамият | 22:23 / 17.05.2025
Мавзуга оид

19:35 / 16.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрия ва Словенияга ташриф буюради

20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

17:41 / 15.05.2025
Таълим соҳаси раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган мажлисларга чақириш тақиқланди

17:38 / 15.05.2025