Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи Нуъмон Муҳаммадиев вазирга ўринбосар бўлди. У янги лавозимда Худоёр Мелиев ўрнини эгаллади.

Фото: Адлия вазирлиги
Президентнинг тегишли қарори билан Нуъмон Усмонович Муҳаммадиев адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Нуъмон Муҳаммадиев 1982 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2024 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси катта маслаҳатчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада етакчи ва бош маслаҳатчи бўлган. 2009–2013 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттирган.
2016–2023 йилларда Адлия вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. Шу жумладан, Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Ўзбекистон президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.
Тайинловга қадар (2023 йилдан) Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён Адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Худоёр Мелиев 2025 йил феврал ойида лавозимини тарк этгани маълум бўлганди.
Айни вақтда адлия вазири Акбар Тошқуловнинг яна уч нафар ўринбосари бор: Алишер Каримов, Музраф Икромов ва Шерзод Рабиев.
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп маъмурияти Суриядаги «Оқ каскалар» ташкилотини молиялаштиришни қисман тўхтатди
Жаҳон | 00:55
-
Кембрижда қирол Артур ҳақидаги афсоналар ёзилган қўлёзма парчаси расшифровка қилинди
Жаҳон | 00:12
-
Франция собиқ президенти Николя Саркози учун 7 йиллик қамоқ муддати сўралди
Жаҳон | 23:45 / 27.03.2025
-
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди
Жамият | 23:43 / 27.03.2025
Мавзуга оид

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

10:54 / 12.03.2025
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» раҳбарлигига қайтди

18:31 / 11.03.2025
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

14:43 / 11.03.2025