АҚШда минглаб федерал агентлар мигрантларга қарши курашга юборилди
Мигрантларга қарши курашга устувор аҳамият берилиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг асосий вазифаларини иккинчи ўринга туширгани таъкидланмоқда.

Фото: REUTERS/Leah Millis
Болаларга нисбатан зўравонлик, пул ювиш, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа жиноятларга қарши курашиш билан шуғулланган АҚШ федерал агентликларининг минглаб ходимлари Трамп маъмуриятининг сиёсати туфайли ноқонуний мигрантларни излашга ва депортация қилишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ички хавфсизлик департаментининг собиқ ходими Тереза Кардинал-Браун сўзларига кўра, «иммиграцияни назорат қилишга йўналтирилаётган кучларнинг бунчалик кўплигини ҳеч қачон кўрмаган». Унинг таъкидлашича, мигрантларга қарши курашга устувор аҳамият берилиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг асосий вазифаларини иккинчи ўринга туширган. Бош прокурор ўринбосари Тодд Бланш ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳали ҳам «қолган жиноятлар тўлиқ қувват билан таъқиб қилинаётганини» таъкидлаб, буни рад этмоқда.
Ноқонуний мигрантларга қарши рейдларнинг фотосуратлари ва видеоларига қараганда, ҳатто илгари иммиграция сиёсатига унчалик алоқаси бўлмаган Алкогол, тамаки, ўқотар қуроллар ва портловчи моддалар бюроси ҳам жараёнда иштирок этмоқда. Reuters манбаларининг айтишича, Трамп инаугурациясидан бери 2,5 мингга яқин кишининг 80 фоизига иммиграция билан боғлиқ вазифаларни бажариш буюрилган. Улар, биринчи навбатда, АҚШда ноқонуний яшаётган мигрантларни таъқиб қилиш учун ишлатиляпти.
Трамп сайловолди ташвиқоти давомида бир неча бор ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилишга ваъда берган эди. У лавозимга келганидан бери ўн минглаб одамлар иммиграция қоидаларини бузганлик учун ҳибсга олинди, бунинг оқибатида вақтинчалик ҳибсхоналар гавжум бўлди, прокуратура ва судлар эса тегишли ишлар билан тўлиб-тошди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
Мавзуга оид

18:19 / 23.04.2025
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди

14:20 / 23.04.2025
Урушни музлатмоқчи бўлаётган Путин ва Трампга қарши чиққан АҚШ университетлари — кун дайжести

13:52 / 23.04.2025
Трампнинг тинчлик режаси бўйича Украина ва Россияга нима таклиф қилингани маълум бўлди

09:05 / 23.04.2025