Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди
Хонобод кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Сергели туманида янги қурилаётган бинода содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 23 март куни соат 09:18 да Сергели тумани Хонабод кўчасида жойлашган, янги қурилаётган бино фасад қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 09:24 да етиб бориб, ёнғин соат 09:39 да қуршаб олинган ва соат 09:42 да ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, феврал бошларида Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган янги қурилаётган бино ертўласида ёнғин содир бўлганди.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026