“Кам қувватли АЭСни қуриш харажати 2 млрд доллардан ошмайди” — Аҳмадхўжаев
Жиззахда қуриладиган кичик атом электр станциясининг якуний қиймати ҳозирча номаълум, лекин умумий харажатлар 2 млрд долларга бормайди, дея маълум қилди “Ўзатом” директори Азим Аҳмадхўжаев. Унинг сўзларига кўра, АЭС асосан ташқи қарзлар ҳисобига қурилади, жумладан Хитойдан имтиёзли кредит олинади. Россиядан эса маблағ жалб қилинмайди.

Фото: Alter Ego
“Ўзатом” директори Азим Аҳмадхўжаев Alter Ego лойиҳасига берган интервюсида нима учун ҳозиргача кичик АЭС лойиҳасининг якуний нархи эълон қилинмаётгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
Аҳмадхўжаевнинг таъкидлашича, АЭС қурилиши Open Book концепцияси асосида амалга оширилмоқда, бу бош пудратчи томонидан ускуналарни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағларни мониторинг қилиш имконини беради.
Хитой турбиналаридан фойдаланиш ҳисобига лойиҳа харажатларини камайтиришга эришилиши мумкин. Бунда Европа компаниялари лицензияси асосида ишлаб чиқарилган электр жиҳозлари Хитойдан сотиб олинади, бу Европадан тўғридан тўғри сотиб олишдан кўра арзонроқ бўлади.
“Бугунги кунда биз эришган қиймат арзонлашуви тахминан 300 млн долларни ташкил этади. Бу умумий қийматга нисбатан кичик сумма эмас”, деди “Ўзатом” раҳбари.
Аҳмадхўжаевнинг сўзларига кўра, кичик АЭС қиймати 2 млрд доллардан кам бўлади.
“Бу – биз интилаётган мақсадли кўрсаткич. Аниқ рақам ҳақида гапиришни истамайман, чунки доимий равишда унинг устида ишлаяпмиз”, – деди у.
Агентлик директори лойиҳани молиялаштириш масаласига алоҳида тўхталиб, маблағлар асосан хориждан жалб қилинишини айтиб ўтди.
“Тизим қандай ташкил этилганини тушунтирай. Бу халқаро миқёсдаги лойиҳа бўлгани сабабли, айтайлик, баъзи ускуналарни Хитойдан харид қиламиз. Бунда Хитойдан имтиёзли шартларда маблағ жалб қиламиз. Шунингдек, ушбу лойиҳага қизиқиш билдириб, маблағ киритишга тайёр, аммо станция эгалари қаторига кирмайдиган инвестиция компаниялари ҳам бор. Улар фойда олувчилар ҳисобланади. Умуман олганда, схема жуда мураккаб. Аслида давлат бюджети ҳам ҳисобга олинган, аммо жуда оз миқдорда. Асосан чет эл маблағлари жалб қилинади. Турли манбалардан маблағ тўплаймиз, яъни қандайдир пуллар, кредитлар излаб топамиз”, – деди Ахмадхўжаев.
Унинг қўшимча қилишича, лойиҳада Россия кредитларидан фойдаланиш режалаштирилмаган.
“Геосиёсий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда Россия пулларини кўриб чиқмаяпмиз. Шу сабабли биз лойиҳани самарали амалга ошириш ва унга ўз вақтида сармоя киритиш имконини берадиган молиявий гуруҳ шакллантиряпмиз. У ерда ҳақиқатан ҳам жуда мураккаб молиявий схема мавжуд. Бюджетдан камроқ фойдаланишни ва ташқи қарз ҳисобига минимал юкламани яратишни хоҳлаяпмиз. Давлат кафолатларидан фойдаланиш режа қилинган”, – деди “Ўзатом” раҳбари.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00
-
НАТО шарққа кенгаймайди деб Россияни чув туширишди – Путин
Жаҳон | 21:44
-
Kun.uz журналисти «Олтин қалам» мукофоти билан тақдирланди
Жамият | 21:26
-
Шавкат Мирзиёев Минскда Владимир Путин билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон | 21:21
Мавзуга оид

12:58 / 26.06.2025
Сенат ядровий зарар учун жавобгарлик тўғрисидаги конвенцияга қўшилишни маъқуллади

19:45 / 20.06.2025
Ўзбекистон Россия билан катта АЭС масаласида битим имзолади

16:25 / 14.06.2025
Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қурадиган бўлди

16:13 / 13.06.2025