Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий Рада Уиткоффни Украина музокараларидан четлатишга чақирди
Украиналик депутат Стивен Уиткофф баёнотларини «шармандали ва ҳайратланарли» деб атади.
Олий Раданинг ташқи сиёсат ва парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси раҳбари Олександр Мережко АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткоффни Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларда иштирок этишдан четлатишни талаб қилди. Бу ҳақда «Страна» ёзди.
Украиналик депутат америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсидаги Уиткофф баёнотларини «шармандали ва ҳайратланарли» деб атади.
«Гап бу масалада профессионал бўлиши ва баъзи асосий нарсаларни билиши керак бўлган президент вакили ҳақида бормоқда. У буни билмайди. У кимнинг вакили? Трампнинг вакилими ё Путиннинг? У рус пропагандасини такрорламоқда», деб изоҳ берди Мережко Уиткоффнинг сўзларига.
Украиналик депутатга кўра, Трамп ўз махсус вакилининг баёнотларини рад қилиши керак, чунки «улар АҚШ сиёсатига зид».
Карлсон билан суҳбатда Стивен Уиткофф Украинадаги вазият юзасидан бир қатор баёнотлар берди. Хусусан, Украина ҳукумати мамлакатда сайлов ўтказишга рози бўлганини маълум қилди. Бундан ташқари, Уиткофф Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг аппарати раҳбари Андрей Ермак Украинанинг НАТО аъзоси бўлолмаслигига «тан берганини» таъкидлади. Трампнинг махсус вакили Украина можаросини ҳал қилишда етакчи масала сифатида Россия янги минтақаларининг халқаро мақомини айтди.
Мавзуга оид
21:30 / 09.07.2026
Украина Азов денгизида Россиянинг 20 дан ортиқ кемасига зарба берди. Бу ҳақда нималар маълум?
20:36 / 09.07.2026
Путин Украина билан вазиятни янада кескинлаштиришга тайёр - ОАВ
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
18:02 / 09.07.2026