Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple бож жорий қилинишидан олдин АҚШга бешта самолётда iPhone келтирди
iPhone ва бошқа гаджетлар захираларининг кўпайиши компанияга маълум вақт давомида уларнинг нархини оширмасликка ёрдам бериши мумкин.
Фото: Reuters
Apple компанияси март ойи охирида уч кун ичида Ҳиндистондан АҚШга бешта самолётда iPhone ва бошқа гаджетларни келтиргани маълум бўлди. Шу тариқа у божлар жорий қилинишидан олдин захира тўплашга ҳаракат қилган. Бу ҳақда The Times of India газетаси Ҳиндистоннинг юқори мартабали давлат амалдорига таяниб хабар берди.
Газета манбалари, шунингдек, Apple Хитойдан қурилмаларни фаол равишда сотиб олгани ҳақида хабар берди. «Ҳиндистон, Хитой ва бошқа муҳим минтақалардаги заводлар юқори тарифларни кутган ҳолда АҚШга маҳсулот жўнатишди», деди улар.
Манбалар таъкидлаганидек, iPhone ва бошқа гаджетлар захираларининг кўпайиши компанияга маълум вақт давомида уларнинг нархини оширмасликка ёрдам беради. Rosenblatt Securities инвестиция компанияси ҳисоб-китобларига кўра, агар Apple бу харажатларни тўлиқ харидорларга ўтказиб юборса, АҚШда iPhone нархлари 43 фоизга ошиши мумкин.
Тариф кўтарилишидан олдинги сўнгги ойда Америка компаниялари турли соҳалардаги фаол харидларни амалга оширди. Шу сабабли, Xeneta хизмати ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги ҳафталарда Хитойдан АҚШга шошилинч ҳаво юкларини етказиб беришнинг ўртача нархи 37 фоизга ошган.
Мавзуга оид
14:25 / 25.12.2025
2025 йилда айфонларнинг 70 фоизи Россияга яширин схемалар орқали олиб кирилган
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025