Тошкентдаги «Матбуот уйи» инвесторга берилгани рад этилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахт марказидаги «Матбуот уйи» биноси хусусий инвесторга бериб юборилгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Бино ЎзА ихтиёрида қолади ва бўлажак «Медиа шаҳарча»нинг бир қисмига айланади.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри Матбуотчилар кўчасидаги 32-уй («Матбуот уйи») инвесторга берилгани, эгалик ҳуқуқи эса Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигидан (ЎзА) олиб қўйилгани тўғрисида тарқалган хабарларни рад этди.
Қайд этилишича, президентнинг тегишли қарори билан «Матбуот уйи» бино ва иншоотлари (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй) чиндан ҳам ЎзАга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган.
Қарорга мувофиқ, ЎзАга тегишли «Матбуот уйи» бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда замонавий «Медиа шаҳарча» ташкил этилиши белгиланган.
«Ҳозирги кунда «Матбуот уйи» биносида демонтаж ишлари якунига етиб, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда «Матбуот уйи» бино ва иншоотларининг сотилиши назарда тутилмаган ва ЎзА мазкур бинони ягона балансда сақловчиси ҳисобланади», — дейилади муносабатда.
Шунингдек, «Матбуот уйи» бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда қисқа муддатларда замонавий «Медиа шаҳарча» ташкил этилиб, барча даврий босма нашрларнинг таҳририятлари мазкур бинога жойлаштирилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, айни вақтда бинонинг бетон-панел кўринишидаги қисмлари демонтаж қилиниб, каркас ҳолатига келтирилган. «Келгусида ушбу бинони энерготежамкор, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда замонавий кўринишга олиб келиш мақсад қилинган», — дея таъкидланади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, «Матбуот уйи» 2018 йил баҳорда аукционга чиқарилган эди. Ўшанда объектнинг бошланғич нархи 18,7 миллиард сўмни ташкил этган. Кейинроқ лот аукциондан олиб ташланганди.
2021 йил августда Бухоро ва Нуронийлар кўчасидаги бино хусусийлаштириш доирасида савдога чиқариладиган 12 та давлат активлари рўйхатига киритилди. Кўп ўтмай объект савдодан олиниб, ЎзА балансига ўтказилди.
2023 йил ноябрда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги «Матбуот уйи» мажмуасининг реконструкцияси ва унга туташ ҳудудда «Медиа шаҳарча» қуриш бўйича тендер натижаларини эълон қилди. Тендерда «Янги Замон бино» компанияси 98,8 миллиард сўмлик таклиф билан ғолиб чиқди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фирибгарлар қандай қилиб банк картасидаги пулларни ўмармоқда?
Жамият | 07:46
-
Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари: 18 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 07:36
-
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Жаҳон | 00:42
-
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
Жаҳон | 00:11
Мавзуга оид

21:36 / 01.04.2025
“Кварц” давлат ихтиёрига қайтарилганига изоҳ берилди

12:27 / 01.04.2025
2 йил олдин сотилган “Кварц” АЖ яна давлат назоратига қайтди

15:17 / 22.07.2024
“Humo” тўлов тизими операторини сотиш жараёни бошланди – Давактив

10:14 / 01.07.2024