Абу-Дабида Россия ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди
Россия томони Украинадаги хайрия ташкилотига пул ўтказгани учун давлатга хиёнатда айбланган Ксения Карелинани озод этди.

Ксения Карелина / Фото: Reuters
Россия ва АҚШ 10 апрел куни эрталаб «икки давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашнинг давоми сифатида» Абу-Даби шаҳрида маҳбуслар алмашинувини амалга оширди, деб хабар беради The Wall Street Journal.
Россия АҚШ ва РФ фуқароси Ксения Карелинани озод этди. У Украинадаги хайрия ташкилотига пул ўтказгани учун давлатга хиёнатда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Карелинанинг ҳимоячиси Михаил Мушаилов ўз мижози озодликка чиққанини тасдиқлаган.
Ўз навбатида, АҚШ Германия ва Россия фуқароси Артур Петровни озод этди. У 2023 йилда Кипрда АҚШнинг сўровига кўра қўлга олинган эди. Петров АҚШ томонидан ҳарбий мақсадларда фойдаланилиши мумкин бўлган микроэлектроника маҳсулотларини ноқонуний экспорт қилишда гумонланган.
Нашр маълумотларига кўра, алмашинув музокараларини МРБ директори Жон Рэтклифф олиб борган. У Россия ФХХ директори Александр Бортников ва Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин билан бир неча марта телефон орқали мулоқот қилган.
Рэтклифф Абу-Даби аэропортидаги алмашинувда шахсан иштирок этган. «Бугун президент Трамп Россияда ноқонуний равишда ушлаб турилган яна бир америкаликни уйига қайтарди. Бу жараёнда фаол қатнашган МРБ ходимлари билан фахрланаман ва алмашинувни ташкил қилгани учун БАА ҳукуматига миннатдорчилик билдираман», — дейди Рэтклифф.
ФХХ ҳам Россия ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашинуви амалга оширилганини тасдиқлади. Россия махсус хизматининг хабарида айтилишича, озод этилган Ксения Карелина апрел ойида Владимир Путин фармони билан афв этилган.
Бу Доналд Трамп АҚШ президент лавозимига киришганидан бери Москва ва Вашингтон ўртасида иккинчи бор маҳбуслар алмашинувидир. Февралда Россия америкалик ўқитувчи Марк Фогелни қамоқдан озод этганди. Бунга жавобан АҚШ BTC-e криптобиржаси асосчиси Александр Винникини қўйиб юборган.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари қўллаб-қувватланади
Ўзбекистон | 11:35
-
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
Спорт | 11:33
-
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
Жаҳон | 11:32
-
Ўзбекистон Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди
Ўзбекистон | 11:20
Мавзуга оид

19:00 / 18.05.2025
АҚШда 2 ёшли бола 15-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

16:33 / 17.05.2025
Россия қамоқхонасида туннель қазиб қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди

16:28 / 17.05.2025