АҚШ савдо борасида Хитой билан «юмшоқ мулоқот» бошланганини маълум қилди
Қўшма Штатлар хориждан импорт қилинадиган электроника ва яримўтказкичларга нисбатан жорий этилган божларни тўхтатди. Трамп божлар борасидаги янги маълумотларни 14 апрелда тақдим этишни ваъда қилди.

Фото: imago/C. Ohde
АҚШ Хитой билан савдо муносабатлари борасида воситачилар орқали «юмшоқ мулоқот» бошлади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар савдо вазири Ҳовард Лютник маълум қилди.
Савдо вазири президент Доналд Трамп ва ХХР раиси Си Жингпинг савдо соҳасида мамлакатлар ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этиш йўлини топишларига ишонч билдирди.
«Бу АҚШ учун ижобий, ўйланган ва самарали тарзда ҳал бўлади», — дейди Лютник ABC News эфирида. Унинг таъкидлашича, Хитой билан савдо борасида тўп ҳозирда Доналд Трамп томонида.
Вазирнинг қўшимча қилишича, АҚШ хориждан импорт қилинадиган электроника ва яримўтказкичларга нисбатан жорий этилган божларни тўхтатган, чунки икки ой ичида уларга алоҳида божлар жорий этиш режалаштирилмоқда.
Доналд Трамп яримўтказгичларга нисбатан божлар бўйича янги маълумотларни 14 апрел куни тадқим этишни ваъда қилган.
10 апрел куни АҚШ Хитойнинг барча товарларига жорий этилган 125 фоизли божларни 145 фоизга қадар оширди. Ўз навбатида Америка маъмурияти Вашингтон Пекин билан келишувлар учун очиқлигини билдирди. 11 апрел куни Хитой АҚШ товарларига божларни 84 фоиздан 125 фоизга қадар оширди.
Аввалроқ Доналд Трампнинг тарифлар уруши бутун дунё бўйлаб молиявий бозорларда парокандаликни юзага келтиргани, энди Оқ уй раҳбари тарифларнинг жорий этилиши оқибатлари туфайли маслаҳатчиларидан ҳафсаласи пир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
Меҳмонхонага ҳужжат тақдим этмай, MyID идентификацияси билан кириш мумкин бўлади
Ўзбекистон | 11:24
-
Исроил ҳарбийлари европалик дипломатлар томонга ўқ узди
Жаҳон | 11:15
-
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
Ўзбекистон | 11:01
Мавзуга оид

07:39
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди

01:12
АҚШ давлат котиби Россия президентини ҳарбий жиноятчи деб аташдан бош тортди

00:45
«АҚШ билан савдо низоларини тезроқ ҳал қилишимиз керак» — G7 йиғилишидаги сўнгги маълумотлар

23:19 / 21.05.2025