Reuters: Россия фронтда фойдаланаётган ўқ-дориларнинг ярмини КХДР етказиб бермоқда
Британиянинг Open Source Centre таҳлилчиларига кўра, охирги 20 ой давомида Шимолий Корея Россияга 4-6 млн снаряд юборган.

Фото: РИА Новости
Россия армияси учун КХДРнинг ҳарбий ёрдами муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда Reutersʼнинг Москва ва Пхенян ўртасидаги ҳарбий муносабатларга оид катта материалида сўз боради.
Агентлик журналистлари Британиянинг Open Source Centre таҳлилчилари билан бирга, сунъий йўлдошлар орқали сўнгги 20 ой давомида КХДРдан Россияга етказилган 64 та йирик денгиз етказмаларини кузатди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу вақт давомида 4-6 миллион снаряд ташилган.
Open Source Centre таҳлилчиларининг ҳисоблашича, охирги ойларда россиялик ҳарбийлар томонидан фойдаланилаётган ўқ-дориларнинг қарийб 50 фоизи КХДРдан олиб келинган.
Украина Разведка бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов ҳам Reuters билан суҳбатда шу каби рақамларни тасдиқлаган. Исмини ошкор этишни истамаган украиналик ҳарбий эксперт эса Шимолий Кореянинг бу борадаги ҳиссаси 70 фоизга етиши мумкинлигини маълум қилган.
Шу билан бирга, Ғарб амалдорларига кўра, Россиянинг ўзи 2024 йилда атиги 2-2,3 миллион снаряд ишлаб чиқарган.
Россия ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида 2023 йилда маълум бўлганди — ўша вақтдан бошлаб Шимолий Корея илк снарядларни етказиб беришни бошлаган. 2024 йил ёзда мамлакатлар кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини имзолади. Шимолий Корея ўқ-дорилардан ташқари фронтга бир неча минг ҳарбий хизматчисини ҳам юборган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27
-
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди
Ўзбекистон | 19:09
-
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Ўзбекистон | 19:00
-
Халқаро олий таълим муассасалари ўртасида шахмат турнири ўтказилди
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид

13:54
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

09:43
Ким Чен Ин «империалистик қароқчилар»га қарши мўлжалланган кемани сувга туширди

08:59
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025