Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ижарага берилган квартирадан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди
Дастлабки тахминларга кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган. Жиноят иши терговини Калининград области прокуратураси назоратга олган.
Россиянинг Калининград шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридан тўрт нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди. Терговчилар уларнинг ўлимида жиноят аломатлари аниқламаган.
Қайд этилишича, Гагарин кўчасидаги 22-уйдаги хонадон салкам бир ой олдин ижарага берилган — у ерга тўрт нафар эркак кўчиб ўтган. Улар Калининградга Ўзбекистондан ишлаш учун борган.
Қўшнилар вафот этган шахслар ҳақида ижобий фикр билдирган, кўп ишлаб, уйга кам келишганини таъкидлаган.
«Яхши одамлар эди. Ҳар куни эрталаб соат саккиз яримларда чиқиб кетарди, кечқурун ҳам соат тўққизлар атрофда қайтиб келарди. Фақат эшик ёпилиш овозини эшитардим, ўзи жуда осойишта эди», — дея эслайди Людмила исмли аёл.
Дастлабки тахминларга кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган. Област тергов қўмитасининг версияси бўйича, ижарадаги квартирада газ жиҳозларига нотўғри хизмат кўрсатилган бўлган.
«Жиноят иши тергови област прокуратураси назоратида. Уларнинг ўлимида квартира эгаси жавобгар бўлиши мумкин. «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш» моддаси бўйича очилган жиноят иши доирасида максимал жазо — 4 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади», — дейди Россия Тергов қўмитаси раҳбарининг Калининград области бўйича катта ёрдамчиси Наталя Гацко.
Мавзуга оид
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025
АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди
20:33 / 13.08.2025