Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё Кубоги U-17. Турнирининг энг яхшилари аниқланди
Саудия Арабистонидаги «Қирол Фаҳд» стадионида ўтказилган тантанли тақдирлаш маросимида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё кубогини қабул қилиб олди. ОФК президенти ўзбекистонлик футболчиларни ғолибликни қўлга киритгани билан табриклади.
Фото: UFA
Саудия Арабистони майдонларида ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Финалда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудия Арабистони жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Финалдан сўнг, Осиё чемпионатининг энг яхши дарвозабони, футболчиси ва тўпурари номи эълон қилинди.
Осиё Кубоги ўйинларининг энг яхши дарвозабони Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси посбони Неъматуллоҳ Рустамжонов бўлди. Турнир тўпурари деб Асилбек Алиев топилди, Садриддин Ҳасанов эса турнирнинг энг яхши футболчисига айланди.
Тоиф шаҳридаги «Қирол Фаҳд» стадионида ўтказилган финал баҳсидан кейин тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё кубогини қабул қилиб олди.
Ўз навбатида, Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида чемпионликни қўлга киритгани муносабати Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов номига табрик йўллади.
«Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритганингиз билан Сизни ва Ўзбекистон футбол оиласини чин қалбимдан табриклашдан мамнунман.
Ўзбекистоннинг мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинлари юртингизда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш йўлида амалга оширилган меҳнат ва саъй-ҳаракатларидан далолатдир. Ислом Исмоилов ва бутун жамоага турнир давомида намойиш этган ёрқин ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман ва FIFA U-17 Жаҳон чемпионатида ҳам муваффақият тилайман!
Ўзбекистон футбол жамоатчилигига эса келгуси фаолиятида зафарлар тилайман», — дейилади ОФК президентининг табригида.
Мавзуга оид
22:38 / 03.02.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини чоракфиналда тарк этди
22:40 / 30.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогида Австралияни мағлуб этди
19:02 / 28.01.2026
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё Кубогини дуранг билан бошлади
19:11 / 05.11.2025