Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
Отасининг машинасини унинг рухсатисиз кўчага ҳайдаб чиққан мактаб ўқувчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган. ЙТҲ оқибатида 2 ўсмир воқеа жойида вафот этган. 3 ўсмир шифохонада.

Фото: Видеодан кадр
Қарши туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Hudud дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ жорий йил 19 апрел куни Қарши тумани Қозикент маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 14 ёшли ўсмир отасининг Gentra машинасини унинг рухсатисиз кўчага ҳайдаб чиққан. Ўсмирнинг ёнида тенгқур дўстлари бўлган.
2011 йилда туғилган мактаб ўқувчиси машинани тез ҳайдаши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида машинада бўлган 2 нафар ўсмир воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, ҳайдовчи ва машинада бўлган яна 2 нафар ўсмир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда улардан иккисининг аҳволи ўта оғир, бириники эса ўрта оғир даражада экани билдирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетиши оқибатида қизнинг онаси ва синглиси вафот этган эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
ОАВ Украинада 109 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади
Жаҳон | 13:12
-
Бош прокуратура ва «Ўзбеккосмос» экологик ҳуқуқбузарликларга қарши бирга курашади
Ўзбекистон | 12:55
-
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
Жаҳон | 12:14
-
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
Ўзбекистон | 12:02
Мавзуга оид

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

18:17 / 19.05.2025
Бишкекда ўзбекистонлик талаба автоҳалокатга учради. Комада ётган қизнинг онаси ёрдам кутяпти

18:04 / 16.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди

16:46 / 16.05.2025