Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
Отабек Холбоев Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимда ишлаган Ботир Қудратхўжаев олдинроқ Фавқулодда вазиятлар вазири бўлганди.
Президентнинг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Холбоев Отабек Акбарович Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Отабек Холбоев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2022 йил ноябридан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратхўжаев 2025 йил феврал ойи охирида фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
18:38 / 19.06.2026
Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган шахс миллиардлаб сўмлик фирибгарликда гумонланмоқда
18:47 / 19.05.2026
Ўзбекистон ҳарбий прокурори ўзгарди
20:14 / 08.05.2026
Тошкентда прокуратура ходимлари Ғалаба кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди
11:02 / 28.03.2026