Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Москвада Россия президенти администрацияси расмийлари билан учрашди
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 28 май куни Москва шаҳрида бўлиб, Россия Федерацияси президенти администрацияси раҳбари Антон Вайно, унинг ўринбосарлари Алексей Громов ва Сергей Кириенко ҳамда РФ президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский билан учрашувлар ўтказди.
Сергей Кириенко билан учрашувда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама этилди. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг мустаҳкам пойдевори экани алоҳида таъкидланди.

Ёшлар ва кадрлар сиёсати масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва раҳбарларнинг янги авлодини тарбиялаш бўйича тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишдан томонлар манфаатдор экани қайд этилди.

«Таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати қайд этилди: Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистонда Россиянинг бир қатор етакчи университетлари филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Россия президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский билан ҳам учрашувда маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

«Маданият, таълим ва тарихий меросни сақлаш соҳаларидаги қўшма ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди. "Янги Қуддус" музейида ўзбек санъати кўргазмасининг очилиши ва Ўзбекистонда Россия маданияти кунларининг ўтказилиши халқларимиз ўртасидаги юқори даражадаги ишонч ва ўзаро қизиқишнинг ёрқин намунасидир», – дея қайд этди Мирзиёева.
Мавзуга оид
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026