Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди
Zhongtong русумли автобусларнинг 12 таси ҳозирда вилоятга олиб келинган. Қолгани июн охирига қадар етказилади.
Бухоро вилояти учун Хитойдан замонавий Zhongtong автобуслари харид қилинди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида замонавий ҳаракат таркиблари (янги автобусларни) олиб келиш ишлари давом этмоқда.
Бухоро вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи Progress mega trans корхонаси жорий йилнинг январь ойида ХХР Zhongtong Bus Holding Co. Ltd компанияси билан 24 та замонавий автобуслар харид қилиш бўйича шартнома имзолаган эди.
Биринчи босқичда автобуслардан 12 таси 27 май куни Бухоро шаҳрига олиб келинди. Қолган 12 та автобус июн ойининг якунига қадар етиб келади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрида Транспорт вазирлиги Самарқанд шаҳрига ноябр ойида режалаштирилган 30 та электробусларнинг 8 таси олиб келингани, йил якунига қадар яна 64 та электробус келтирилишини маълум қилган эди. Жорий йил февралда эса Тошкентга 1000 та Yutong автобуслари олиб келиниши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
15:20 / 13.06.2026