Дунё бўйлаб хавфли банк троян вируси тарқалмоқда
У маълумотлар ва пулларни ўғирлашнинг стандарт алгоритмларига қўшимча равишда, жабрланувчининг телефонига «Банк қўллаб-қувватлаш хизмати» ёзуви билан сохта контактларни қўшади.

Фото: Shutterstock
Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар Андроид учун мўлжалланган Crocodilus банк троян вируси пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантирди. Вирус аллақачон Туркия, Испания, Полша, Аргентина, Бразилия, Ҳиндистон, Индонезия ва АҚШ каби давлатларда аниқланди.
Дастлаб Google Chrome каби хавфсиз иловалар сифатида ниқобланган Crocodilus энди криптовалюта ҳамёнларидан логинлар, пароллар ва ибораларни ўғирлашнинг мураккаб усулларини қўллайди ва иловаларга тешиклар ўрнатади.
Crocodilus хавфи шундаки, у маълумотлар ва пулларни ўғирлашнинг стандарт алгоритмларига қўшимча равишда, жабрланувчининг телефонига «Банк қўллаб-қувватлаш хизмати» ёзуви билан сохта контактларни қўшади. Оқибатда, фирибгарлар сохта қўнғироқлар орқали маълумотларни ўғирлашга ҳаракат қилади.
Crocodilus вирус Facebook каби платформаларда сохта рекламалар орқали тарқатилмоқда ва фойдаланувчиларни зарарли ҳаволаларни яширадиган сохта таклифлар билан жалб қилмоқда. Трояннинг мураккаблиги сезиларли даражада хавф туғдиради, бу унинг зарарли фаолиятини таҳлил қилиш ва аниқлашни қийинлаштиради.
Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар нотаниш ва шубҳали ҳаволаларга ўтмасликни тавсия қилмоқда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

18:19 / 19.02.2025
Россияда банк мобил иловаларидан пул ўғирлайдиган вирус тарқалгани айтилди

11:55 / 11.10.2024
Киберхавфсизлик саммити доирасида ташкил қилинган ҳакерлар мусобақаси якунланди

20:33 / 07.10.2024
Тошкентда II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтади

20:54 / 08.03.2024