Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Бектемир туманидаги «Устозлар» ҳамда «Забардаст» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача электр таъминоти бўлмайди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 23 июн куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Улар:
Бектемир тумани: «Устозлар» ҳамда «Забардаст» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
11:45 / 22.06.2026