Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри прокурори Президент администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди
Тошкент шаҳри прокурори лавозимини эгаллаб келган Эркин Йўлдошев Президент администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тошкент шаҳри прокурори Эркин Йўлдошев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Kun.uz’нинг прокуратура органларидаги манбаси буни тасдиқлади.
Аввалроқ Эркин Йўлдошев давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Эркин Йўлдошев 2023 йил январдан бери пойтахт прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. У муқаддам Тошкент прокуратурасида ишлаган, 2017 йил апрелида бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Эркин Йўлдошев 2023 йил 14 январ куни президент фармони билан «III даражали давлат адлия маслаҳатчиси» махсус унвони (генерал-майор унвонига тенг) олган эди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026