Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Иншоот ҳозир дунёдаги энг йирик гидроэлектр станцияси бўлган «Уч дара» тўғонидан уч баравар кўпроқ энергия ишлаб чиқара олади.
Хитой Давлат кенгаши раиси Ли Цян гидроэнергетика соҳасидаги энг йирик лойиҳа қурилиши бошланганини эълон қилди. Тибет ҳудудидан оқиб ўтувчи Ярлунг Цангпо дарёсида бешта каскадли ГЭС қурилади. Уларнинг қурилишига тахминан 167 миллиард доллар сарфлаш режалаштирилган, деб ёзди China Daily.
Станцияларни қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш билан China Yajiang Group компанияси шуғулланади. Иншоотлар йилига 300 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарилган электр энергияси Тибетни энергия билан таъминлайди, шунингдек, минтақа ташқарисига ҳам етказиб берилади.
BBC нашрининг таъкидлашича, иншоот ҳозир дунёдаги энг йирик гидроэлектр станцияси бўлган Хитойнинг «Уч дара» тўғонидан уч баравар кўпроқ энергия ишлаб чиқара олади.
Хитойнинг жанубий Тибетда янги ГЭС қуриш режалари қўшни мамлакатлар томонидан баҳсли ҳудуд устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ва янги иқтисодий босим воситаларини қўлга киритишга уриниш сифатида қабул қилинмоқда.
Жумладан, Ҳиндистон ва Бангладеш расмийлари янги ГЭС қурилишидан хавотир билдирмоқда: иншоотлар маҳаллий экологияга ва Ярлунг Цангпо дарёси ҳолатига салбий таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, уларнинг фикрича, ГЭС сув тошқинларини келтириб чиқариши ёки қуйи оқимда сув танқислигига олиб келиши мумкин.
Экспертлар, шунингдек, шунчалик тор ва чуқур дарада дамба қурилиши кўплаб ер қимирлашлари юзага келишига олиб келиши мумкинлигини тахмин қилади. Ер қимирлаши ва зилзилалар тўғоннинг ўзи учун жуда хавфли. Унинг вайрон бўлиши катта фалокат ва кўплаб қурбонларга олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026